Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати терапевт-шифокор Ҳилола АБДУЛЛАЕВА билан оғиз қуришига доир суҳбатини давом эттиради.
— Оғиз қуришини ташхислашда қандай текширувлар талаб этилади?
— Аввало, шифокор беморнинг шикоятлари билан танишади ва унинг сўзларидан бу муаммога олиб келиши мумкин бўлган касалликлар бор-йўқлигини аниқлайди, — дейди шифокор.
— Шундан сўнг, зарурат бўлса, пешоб ва қон анализлари, сўлак безларининг ультратовуш текшируви ўтказилиши мумкин. Айтиш лозимки, ушбу муаммонинг асл сабабларини аниқлаш учун бир вақтнинг ўзида психолог, невролог, терапевт, ревматолог каби шифокорларнинг иштироки талаб этилади.
— Касаллик қандай даволанади?
— Агар оғиз қуришига сўлак безларининг нормал ишламаётганлиги сабаб бўлса, бу муаммони бартараф этиш учун стоматолог бир неча дориларни тавсия қилиши мумкин.
Шунингдек, овқатни яхши ва узоқ чайнаш тегишли сўлак безларининг етарли миқдорда шира ажратишига ва оғиз қуриб қолмаслигига ёрдам беради.
Бундан ташқари, бурундан нафас олиш, кўп суюқлик ичиш, оғизни сув билан мунтазам чайиб туриш, зарарли иллатлардан воз кечиш, газланган ичимликлар, чой, қаҳва, шўр ва аччиқ овқатларни чеклаш, кўп асабийлашмаслик, дори воситаларини ўзгартириш ҳам бу ҳолатдан тезроқ халос бўлишга кўмаклашади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас