Фото: New York Post
Янги тадқиқот ҳаво ифлосланиши узоқ вақт давом этса аёлларда, айниқса 40-50 ёшли аёлларда вазн ортишига сабаб бўлишини кўрсатди, деб хабар берди New York Post нашри.
Тадқиқот муаллифи, Мичиган университетининг эпидемиологик тадқиқотчиси Син Вангнинг сўзларига кўра, ҳаво сифатининг ёмонлашуви, айниқса азот диоксиди ва озон каби нозик заррачаларнинг юқори даражасида бўлган ҳаводан нафас олган аёлларнинг тана вазни ортиши кузатилган.
Ҳаво ифлосланишининг таъсир қилиши ўрта ёшли аёлларда танадаги ёғ миқдори, танадаги ёғ миқдори нисбати ва кам мушак массаси билан боғлиқ. Таъкидланишича, «танадаги ёғ миқдори 4,5 фоизга ёки тахминан 2,6 фунтга ошган». Маълумотлар 1654 нафар оқ танли, қора танли, хитойлик ва япониялик аёллардан тўпланган, уларнинг ўртача ёши 50 ёш бўлган. Аёллар 2000 йилдан 2008 йилгача, яъни саккиз йил давомида кузатилган.
Уларнинг яшаш манзиллари, шунингдек, уйлари атрофидаги ҳавонинг нисбий ифлосланишини ўлчаш икки жой ўртасидаги алоқани излаш учун ишлатилган. Бироқ, нашр маълумотларига кўра, спорт ва жисмоний фаоллик бу натижаларнинг яхшиланишига сабаб бўлган. У шунингдек, тадқиқот фақат ўрта ёшли аёлларга қаратилганлиги сабабли, бу ёш ёки каттароқ аёллар ва эркаклар учун тааллуқли эмаслигини айтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...