Фото: The Symbol
Қалампирни қаҳвага қўшиш анъанаси кўп асрлар олдин, араб савдогарлари қаҳва доналарининг таъми ва хушбўйлигини узоқроқ сақлаш уни қалампир билан қовурган пайтда пайдо бўлган. Кейинчалик маълум бўлишича, қалампир қаҳванинг таъм хусусиятларини «сақлаш»дан ташқари, танага катта фойда келтириши мумкин. The Symbol нашри аччиқ қалампирли қаҳванинг организмга қандай таъсири борлиги ҳақида маълумот берди.
Қалампирли қаҳванинг фойдали хусусиятлари
Кофеиннинг тетиклантирувчи хусусиятига қалампир қўшилгандан кейин бир неча бор кучаяди: у қон айланишини яхшилайди, мияни кислород билан таъминлайди ва концентрацияни яхшилайди. Бундан ташқари, кофеин ва қалампир қисқа муддатли хотирани яхшилайди, бу эса катта ҳажмдаги маълумотларни эслаб қолишни осонлаштиради.
Қаҳва ҳам, қалампир ҳам антиоксидантларнинг бой манбалари ҳисобланади. Улар танани эркин радикалларнинг шикастланишидан ҳимоя қилади, танадаги яллиғланишни тўхтатади, қаришни секинлаштиради, ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади, тери ҳолатини яхшилайди ва уни ультрабинафша нурларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади.
Фото: The Symbol
Қаҳва ва қалампир комбинацияси шоколаддан кам бўлмаган «бахт» гормони — серотонинни ишлаб чиқаришни фаоллаштиради ва шу билан бирга у минимал миқдордаги калорияларни ўз ичига олади. Пеперин (қалампирнинг фаол моддаси) метаболик жараёнларни тезлаштиради ва организмнинг самарали детоксификациясини таъминлайди — вазн йўқотишни истайдиган ҳар бир киши бу ичимликка алоҳида эътибор бериши лозим.
Қаҳвага қора хушбўй қалампир ҳам, қизил қалампир ҳам қўшилиши мумкин. Биринчиси кўпроқ лаззат беради, иккинчиси эса ичимликнинг ўткирлигини таъминлайди. Мутахассислар ошқозон-ичак касалликлари билан оғриган инсонларга бундай қаҳва ичишни тавсия қилмайди — қалампир яллиғланган шиллиқ қават учун жуда кучли тирнаш хусусиятини келтириб чиқариши мумкин.
Қалампирли қаҳвани қандай тайёрлаш мумкин?
Керакли масаллиқлар:
- 4 ош қошиқ табиий майдаланган қаҳва;
- 1/3 чой қошиқ майдаланган қалампир (қизил ёки қора);
- долчин ёки мускат ёнғоғи — таъбга кўра.
Барча қуруқ маҳсулотларни туркага солиб аралаштиринг, уларга 0,5 мл сув қуйинг ва кўпик ҳосил бўлгунча қайнатиб олинг. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...