Фото: Pinterest
Статистик маълумотлар кўра, қалқонсимон без патологиялари дунёда қандли диабетдан кейин иккинчи ўринда туради. Бу нотўғри овқатланиш билан ҳам боғлиқ. Ёд етишмаслиги қалқонсимон безни том маънода ўлдиради ва энг хавфлиси шундаки, ушбу элементнинг танқислиги аломатларсиз кечади. Бироқ тахмин қилиш мумкин бўлган белгилар мавжуд, деб ёзади The Voice Mag.
Ёд нафақат қалқонсимон безнинг ишида иштирок этади, балки организмда тироксин ва триёдотиронин ҳосил бўлишини таъминлайди. Шунингдек, у ҳужайраларнинг ўсиши ва нормал нафас олиши, шунингдек, натрий ва гормонларни ташиш учун зарурдир. Ушбу жараёнлар бузилганида, барча организм тизимларида муаммолар пайдо бўлади.
Одатда, инсон организмида 50 мг гача ёд мавжуд. Яримдан бир оз кўпроғи қалқонсимон без депосида сақланади, қолганлари мушак ва қонга тарқалади, аёлларда эса тухумдонларда ҳам бўлади. Кўпинча ёд етишмаслиги қалқонсимон без аниқ ёрдам сигналларини юборишни бошлаганда аниқланади.
Бироқ соғлиқда жиддий асоратлар пайдо бўлишидан олдин муҳим микроэлементнинг етишмаслигидан шубҳа қилиш мумкин бўлган бир нечта белгилар мавжуд. Буларга қуйидагилар киради:
- вазн ортиши;
- шиш;
- доимий чарчоқ ҳисси;
- депрессия, ёмон кайфият, стресс;
- диққат ва хотиранинг ёмонлашиши;
- қулоқда шовқин, бош айланиши, рангпарлик.
Организмдаги ёд етишмаслигини аниқлашнинг машҳур халқона усули ёд чизиш тестидир. Аммо шифокорлар бу усулни ишончли деб ҳисобламайди. Қандай бўлмасин, ёд етарли эмаслиги ва қалқонсимон безнинг ишлаши бузилганлиги ҳақида шубҳалар бўлса, мутахассис билан боғланиш керак. Клиник таҳлиллар ҳаммасини аниқлайди.
Ҳеч нарса безовта қилмаса ҳам, вақти-вақти билан профилактика мақсадида эндокринолог билан маслаҳатлашишни унутмаслик лозим. Кўплаб ҳудудлар аҳолисида ёд танқислиги кузатилади, аммо ёд препаратларини ўзбошимчалик билан ичиш хавфлидир, чунки унинг ортиқча миқдори ҳам зарарли бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди