21:28 / 28.09.2023
289

Оёқлар нима учун увишади ва қандай даволанади?

Фото: Yandex

Оёқларнинг увишиши — оёқларда сезувчанликнинг пасайиши туфайли юзага келади, кўпинча увишиш оёқларда санчиш, кучсизлик, совуш, тортишиш каби белгилар билан бирга бўлади. Бундай аломатлар нерв томирлари рецепторлари шикастланиши натижасида импулсларнинг узатилиши ва оёқ тўқималарида қон айланиши бузилиши оқибатида келиб чиқади.

Сабаблари:

  • Умуртқа поғонаси касалликлар: остеохондроз, умуртқа дискининг чурраси, спондилез - умуртқа поғонаси бўғимлари тоғай қисмида дистрофик ўзгаришлар, нерв томирларининг сиқилишига олиб келади ва оёқлар увишиши пайдо бўлади. Бунда қўшимча: умуртқа бўйлаб айниқса бел қисмида оғриқ , оёқ ҳаракатининг чекланиши, мушакларда тортишиш кузатилади.
  • Қандли диабет касаллиги: майда томирларнинг ва нерв томирлари рецепторлари шикастланиши оқибатида оёқларда увишиш пайдо бўлади. Шунингдек, оёқларда “чумоли юргандек” бўлиши, оғриқ, айниқса кўп юрганда, иссиқ нарса тасирини яхши сезмаслик гоҳида ҳатто тери куйиб қолишига сабаб бўлади.
  • Мияда қон айланиши бузилиши: атеросклероз, мия қон томирлари тромбози, инсультнинг бошланғич даври - мия импулсларини оёқ нерв томирларига узатилиши бузилади. Бундан ташқари, бош айланиши, бошда оғриқ, мушаклар тортишиши, оёқ тўқималарда “ловуллаш”, санчиқ пайдо бўлиши мумкин.
  • Онкологик касалликлар: бош ёки орқа мияда ўсимта пайдо бўлиши, нерв томирларини сиқишига олиб келади. Шунингдек, бошда ёки белда мунтазам оғриқ, ҳаракат мувозанатининг бузилиши, кўнгил айниши, кўриш ёмонлашиши мумкин.
  • Қон томирлари касалликлари: эндоартрит, тромбофлебит, атеросклероз, Рейно касалиги— оёқ артериал томирларни қон айланишини бузилиши оқибатида пайдо бўлади. Бундан ташқари, оёқ териси пайпаслаганда совуқ, кўкимтир рангда, юрганда, оёқларни буклаб ўтирганда оғриқ бўлади.

Оёқларнинг увишиши жиддий аломат, уни этиборсиз қолдирмаслик керак. Невропатолог шифокорига мурожаат қилиб, қўшимча текширувлардан ўтиб, сабабини аниқлаб даволаш зарур.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Оёқлар нима учун увишади ва қандай даволанади?