11:36 / 14.12.2023
145

Чекиш мия ҳажмини кичрайтиради

Чекиш мия ҳажмини кичрайтиради

AҚШнинг Вашингтон университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотга кўра, чекиш мия ҳажмининг кичрайишига олиб келиши мумкин. Натижалар Biological Psychiatry  журналида чоп этилди.

Тадқиқот инсон биологик намуналарининг энг катта заҳираси сақланадиган Британия Биобанкидан олинган 40 мингдан ортиқ одам маълумотларига таяниб ўтказилди. Мутахассислар 32 094 нафар инсондаги мия ҳажми, чекиш тарихи ва ушбу ёмон одатга мойиллиги ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилди.

Маълум бўлишича, чекиш мия ҳажмининг кичрайишига ҳисса қўшиши мумкин. Бундан ташқари, бу таъсирнинг жиддийлиги дозага боғлиқ – одам кунига қанча кўп сигарет чекса, мия шунчалик қисқаради. Тадқиқот муаллифларининг аниқлашича, мия ҳажмининг пасайиши биологик қариш белгиси ва хотира ёмонлашувининг ривожланиши демак.

Олимлар, шунингдек, бундай ўзгаришлар тикланмаслигини таъкидламоқдалар. Яъни собиқ чекувчиларнинг мия ҳажми чекмайдиганларникига тўғри келмади, ҳатто сигаретани  ташлаганига анча вақт ўтган бўлса ҳам.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Чекиш мия ҳажмини кичрайтиради