11:44 / 08.02.2024
384

Яқинлашиб келаётган инсультнинг дастлабки аломатлари

Яқинлашиб келаётган инсультнинг дастлабки аломатлари
Фото: “Новый очаг”
Инсульт касаллиги сўнгги йилларда “ёшариб” бормоқда. Инсульт бўлган инсоннинг атрофидагилари касалликнинг дастлабки белгиларини билиши ва уларни аниқлаб, энг қисқа вақт ичида беморни касалхонага олиб бориши – унинг соғайишида ва ҳаттоки ҳаётини сақлаб қолишда муҳим рол ўйнайди.

Дастлабки белгилар:

Нутқнинг бузилиши. Инсультга чалинган одамнинг нутқи ўзгаради. “Маст одам нутқи” деб аталадиган симптом пайдо бўлади. Бунда тил ҳатто энг оддий сўзларни ҳам нотўғри талаффуз қилади.

Координациянинг йўқолиши. Кўпинча чайқалиб юриш кузатилиши мумкин. Одам бир томонга оғиб, оёғини судраб юра бошлайди. Баъзан тананинг бир томонида фаолият йўқолади. Агар бемордан қўлларини кўтариш сўралса, у буни қила олмайди ёки уларни қийинчилик билан кўтаради.

Мимика ўзгариши. Юз асимметрияси пайдо бўлиши мумкин, инсульт бўлган одам табассум қилганда оғзининг бир бурчаги ўзгармайди ёки пастга тушган ҳолатда бўлади.

Онгнинг ўзгариши. Инсульт бўлган одам нотўғри ва ғалати нарсаларни гапириши мумкин. Айрим ҳолларда ҳушини йўқотади.

Инсульт белгилари сезилган заҳоти шошилинч тез ёрдамни чақириш керак. Шифокорлар келгунча деразалар очилиб, кийим ёқаси бўшатилиши лозим. Шунингдек, максимал кислород оқимини таъминлаш муҳим. Аммо касалхонага олиб бориш тавсия этилмайди. Чунки бу махсус бригада томонидан амалга оширилиши керак. Инсультни уй шароитида даволамаслик керак. Бу ўз-ўзидан ўтиб кетадиган касаллик эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Яқинлашиб келаётган инсультнинг дастлабки аломатлари