Микроинсульт нима ва у инсультдан нимаси билан фарқ қилади?
Микроинсульт ёки транзитор ишемик хуруж — мияга қон етиб боришининг қисқа муддатга тўхташи. Ҳолат бир неча дақиқа давом этади, сўнг қон айланиши меъёрига қайтади. Инсультдан фарқли тарафи шундаки, микроинсульт инсонга бутун умрлик зарар етказмайди. Инсультда эса нутқ, ҳаракат йўқолиши мумкин. Микроинсульт бизга ҳаёт тарзимизни ўзгартириш вақти келганлиги ҳақида огоҳлантириш беради.
Фото: Gas-kvas
Инсульт ва микроинсультнинг дастлабки белгилари деярли бир хил:
- юз мушакларини назорат қила олмаслик — бунда бемор табассум қила олмайди иккала кўзини бараварига ёпа олмаслик;
- қўлларни кўтариб, уларни ушлаб туролмаслик;
- бир қўл увушиб қолиши;
- нутқнинг мужмал бўлиши;
- тананинг бир томонида фалажлик;
- тўсатдан кўрмай қолиш;
- бош айланиши;
- кўнгил айниши;
- онгда чалкашлик;
- танани мувозанатда ушлаб туролмаслик;
- ютишда қийналиш.
Микроинсульт келиб чиқиш сабаблари
Кўп ҳолатларда микроинсульт келиб чиқишига бош мия қон томирларида атеросклеротик тромблар тўпланиши сабаб бўлади. Улар мия тўқималарини озиқлантирувчи артерияларда қон оқимини тўхтатиб қўяди. Бош миянинг алоҳида қисмлари гипоксиядан зарарланади ва кичик кўринишдаги патологик ўзгаришлар шаклланади.
Фото: Cerg-crb
Кўп ҳолларда микроинсульт бошқа бир соматик касалликлар билан бирга келади. Масалан, қуйидаги касалликлардан азият чекувчи инсонларда қон қуйилишлар содир бўлиш эҳтимоли бор:
- юқори қон босим;
- қандли диабет;
- холестерин даражаси ошиши;
- қон қуюқлашиб кетиши;
- юрак клапанларининг етишмаслиги;
- тахикардия.
Доимий стресс, чекиш, камҳаракатлик, ортиқча вазн каби омиллар ҳам микроинсульт келиб чиқишига сабаб бўлади.
Микроинсульт қандай даволанади?
Фото: Cerg-crb
Юқорида келтирилган белгилардан бир ёки бир нечтаси кузатилса, зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш лозим. Ўз вақтида берилган ёрдам кейинчалик 1-2 кун ичида юз бериши мумкин бўлган ҳақиқий инсультнинг олдини олади.
Тез тиббий ёрдам келгунга қадар бемор тинч жойда бўлиши, бошининг остига ёстиқ қўйиш керак бўлади. Хонага тоза ҳаво киришини таъминлаш зарур. Тор кийимлар ечилади ёки ёқалари очилади. Уй шароитида оёқлар иссиқ ванна қилинади, беморга табиий воситалардан тайёрланган тинчлантирувчи препаратлар берилади (валериана ёки бояришник экстракти). Бош ва бўйин соҳасини енгил массаж қилиш ҳам яхши самара беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 2060 йилгача 400 млрд доллар ажратиши керак бўлади
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди