Нима учун тунда овқатланиш зарарли ва ушбу одатдан қандай қутулиш мумкин?

2 дақиқа ўқиш348
Нима учун тунда овқатланиш зарарли ва ушбу одатдан қандай қутулиш мумкин?
Инсон организми шундай яратилганки, овқатланиш ва уйқу бир-бирига қарама-қарши бўлган тушунчадир, чунки тана тунда ором олиши керак. Уйқу келишидан аввал организмда иштаҳани камайтирадиган лептин моддаси ишлаб чиқилади. Ушбу гормон глюкоза ва ёғлар алмашинуви жараёнини ҳам ўзгартиради. Уйғонгач эса ошқозондаги энтероэндокрин ҳужайралар грелин деб аталувчи иштаҳани қўзғайдиган гормон ишлаб чиқаради.
Нима учун тунда овқатланиш зарарли ва ушбу одатдан қандай қутулиш мумкин?
Фото: Тҳинстоск
Демак, тунда доимий тамадди қилиш эҳтиёжи пайдо бўлиши эндокрин ва ошқозон-ичак тизимида бирор ўзгариш юз берганидан даракдир. Қуйида бунинг келиб чиқиш сабабларини кўриб чиқамиз:

Калория етишмаслиги
Америкалик нейробиолог Никол Авенанинг сўзларига кўра, тунда тез-тез овқатланиш, асосан, кундуз куни овқатдан кам қувват олгандан ва калория етмаганидан юзага келади.

“Агар озиш мақсадида парҳез туцангиз ва кечаси соат иккида қайта овқатланиш учун уйғонаверсангиз, бу сизнинг танангизда кун давомида озиқ-овқат етарли бўлмаганини англатади. Шу сабабли уйқу ҳам бузилади”, — деб тушунтирди у.

Стресс ва тушкунлик
Психология ва психиатрия фанлари профессори Келли Эллисоннинг фикрича, кучли стресс ҳам ярим тунда очликни келтириб чиқаради. Кўпчилик инсонлар дардни “ейишга”, шу тарзда ўзини оз бўлса-да чалғитиш ва тинчлантиришга ҳаракат қилади. Бундай пала-партиш овқатланиш тез орада одатга айланади ва ҳар тушкунликка тушганда инсон кўпроқ таом ейишга мойил бўлади.

Руҳиятда бузилишлар
Кучли стресс ва узоқ давом этган тушкун ҳолат бора-бора депрессияга олиб келади. Бундай вақтда инсон кўпинча ҳаёт тартибига аҳамият бермайди: Кундуз куни туз тотмаган бемор ярим тунда бирдан кўп тамадди еб қўяди.

Баъзан кечаси овқатланиш организмга жиддий зарар келтирмайди, бироқ бу одат тусига кирса, семизлик билан бирга инсулин даражасининг камайишига олиб келади. Шунингдек, тунги овқатланиш уйқу сифатини туширади ва кайфиятга салбий таъсир этади.

Ярим тунда овқатланишдан қандай халос бўлиш мумкин?
Профессор Эллисон таъкидлашича, тунда оч қолганда овқатланишдан чалғитадиган бирор бошқа машғулот билан шуғулланиш лозим. Масалан, китоб ўқиш, мусиқа эшитиш, ёки тичлантирувчи бошқа иш билан шуғулланиш.

Шунингдек, музлаткичда фастфуд ва тез пишар бошқа зарарли маҳсулотлар бўлмаслигига амин бўлинг. Агар бу йўллар фойда бермаса, шифокор ва мутахассисга мурожаат этиш лозим.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?