Шакароб дунёнинг 42-энг ёмон таоми деб топилди

1 дақиқа ўқиш7.7K
Шакароб дунёнинг 42-энг ёмон таоми деб топилди
TasteAtlas гастрономик энциклопедияси дунёнинг энг ёмон 100 та таоми рейтинги эълон қилди. Ушбу рўйхатда Ўзбекистон ва Қирғизистонда машҳур бўлган Шакароб (аччиқ-чучук) салати 42-ўринни эгаллади.

TasteAtlas сайтида Шакароб ҳақида қуйидагича изоҳ берилган:
“Шакароб – оддий салат бўлиб, Ўрта Осиёдан келиб чиққан. Айниқса, Ўзбекистон ва Қирғизистонда машҳур. Унга помидор, пиёз, туз, майдаланган қизил ва қора қалампир киради. Помидор ва пиёз юпқа қилиб тўғралади, сўнгра зираворлар қўшилади ва истеъмол қилишга тайёр бўлади. Бу салат алоҳида порцияларда ёки гўшт билан гуручга гарнир сифатида дастурхонга тортилиши мумкин.”

Энг ёмон таомлар рейтингида биринчи ўринни Швециянинг қонли блинчиклари – «Blodplettar» эгаллаган. Иккинчи ўринда Финляндиянинг «Blodpalt» таоми (жавдар уни ва ҳайвонларнинг қони ёрдамида тайёрланади), учинчи ўринда эса Швециянинг гамбургер ва картошка билан тўлдирилган «Kalskrov» пиццаси қайд этилган.

TasteAtlas бутун дунё бўйлаб таомлар ва маҳсулотлар ҳақида маълумот тўплайдиган гастрономик энциклопедиядир. У фойдаланувчилар овози, мутахассисларнинг шарҳлари, машҳурлик, пазандачилик мероси каби мезонларни ҳисобга олади. Рейтинг мунтазам янгиланиб боради.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?