— Турмуш қурганимизга 5 йил бўлди. Ҳамон фарзанд кўролмаяпмиз. Яқинда эр-хотин резус фактор мутаносиблигини текширтирдик. Менда резус фактор манфий, турмуш ўртоғимда эса мусбат чиқди. Эшитишимча, бундай ҳолатларда ҳомиладорлик юзага келмас экан. Даволашнинг имкони йўқми?
А.Олимова, Тошкент шаҳри
Муяссар НАЗИРОВА, тиббиёт фанлари номзоди:
— Ҳомиладорлик юзага келиши учун аёл ва эркакнинг қон гуруҳидаги резус-фактор кўрсаткичи бир-бирига мос келиши керак. Агар резус манфий бўлган аёл резус мусбат эркак билан оила қурса ва ҳомиланинг резуси ҳам мусбат бўлса, аёл организми антитаначалар ишлаб чиқариб, ҳомилани қабул қилмайди. Резус манфий кўрсаткич ҳолатида аёл қонидаги антитаначалар миқдори юқорилиги аниқланса, уларни камайтиришга доир муолажа бажарилади. Резус мусбатлигида антитаначалар пайдо бўлмаса, ҳомиладорлик юзага келиш эҳтимоли мавжуд саналади.
Тиббиётда резус манфий кўрсаткич билан ҳам фарзанд кўриш ҳолатлари қайд этилган. Бунинг учун антитаначалар миқдорининг ортиши нима сабабдан юзага келгани ва уни камайтиришга қаратилган даво чоралари кўрилади. Муолажа якунлангач, яна бир маротаба текширувдан ўтиб, сўнг ҳомиладорликни режалаштириш мумкин.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”