09:47 / 20.11.2017
10 923

Дьюка университети олимлари семириб кетишнинг асл сабабини аниқлади

Дьюка университети олимлари семириб кетишнинг асл сабабини аниқлади
Агар шу кунга қадар организмда ортиқча ёғлар ҳосил бўлишига овқат сабаб қилиб кўрсатилган бўлса, америкаликлар ўтказган тадқиқот умуман бошқа сабабни кўрсатиб берди. Одам ҳаддан зиёд семириб кетишига аслида овқат, кам ҳаракатланиш сабаб бўлмас экан. Бунинг асл сабабчиси организмимиздаги «Анкирин-В» оқсили экан.

Айнан шу оқсил ёғ тўқималарига глюкоза келиб тушиш тезлигига жавобгар ҳисобланган «Glut4» оқсили фаолиятини назорат қилади. У парҳез, спорт билан шуғулланиш жараёни фойдасини ҳам йўққа чиқаради. Ёғли овқатлар, ширинликни ҳаддан зиёд истеъмол қиладиганлар организмида эса «Анкирин-В» оқсили учун ростакам тўй бўлади. Олимларнинг айтишича, агар иш шундай давом этадиган бўлса, ҳаддан ортиқ семириш эпидемияга айланиши ҳам ҳеч гап эмас.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Дьюка университети олимлари семириб кетишнинг асл сабабини аниқлади