10:03 / 21.01.2018
7 409

Ҳадис хабарини тиб илми ҳам тасдиқламоқда

Ҳадис хабарини тиб илми ҳам тасдиқламоқда
Жаноби пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар: «Кимки ёғ суркамоқчи бўлса, қошларидан бошласин. Зеро, бундай қилиши бош оғриғини йўқотади. Қошлар одамзотнинг вужудидаги илк чиққан туклардир». (Ҳаким Қатода розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган, заиф)

Бу ҳадиси шарифда қошлар билан бош оғриғи орасида муайян бир муносабат борлиги ифода этилмоқда ва яна инсон вужудида биринчи бўлиб қош туклари пайдо бўлиши таъкидланмоқда. Ҳазрати пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч ҳандай асбоб-ускунасиз бундан 1400 йил муқаддам айтиб қўйганлари ушбу ҳақиқатни тиббиёт фани яқин йиллардагина кашф этди. Рисолат даврларида бу ҳақиқатни ҳозиргидай йўсинда аниқлаш учун она бачадонидаги ҳомилани махсус заррабинлар ёрдамида узлуксиз кузатиб бориш керак эди. Ваҳоланки, у замонларда бундай жиҳозлар бўлмаган.

Ҳозирги пайтда профессор Uveis Maskorнинг тиббиёт факультетларида ўқилаётган "Эмбриология" дарслигининг 207-бетида шундай сатрлар бор: "Ҳомилада дастлабки туклар эмбрионал даврнинг 4-босқичида кўрина бошлайди ва энг биринчи бўлиб қошлар (!) ўсиб чиқади". Life Sciene Libraruга қарашли бўлган "GROWTH" номли асарнинг 193-саҳифасида эса тиббиёт илми бу ҳақиқатни янада яққол тан олмоқа ва: "РАСУЛУЛЛОҲ ТЎҒРИ АЙТГАН ЭКАН!" демоқда.
"Илоҳий мўъжизалар" китоби асосида
Абу Муслим тайёрлади

Манба: muslima.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ҳадис хабарини тиб илми ҳам тасдиқламоқда