
Норвегиядаги Берген университети олимлари шу мавзуда 20 йил давомида изланишлар олиб боришган. Шу вақт оралиғида изланишларга икки мингдан зиёд кўнгилли жалб этилди. Уларга ҳар куни кийим, мато тозаловчи, идиш ювишда ишлатиладиган суюқликлардан фойдаланиш вазифаси топширилди. Оқибатда шу нарса маълум бўлдики, бу суюқликлар кунига аёл ўпкасида салбий ўзгаришлар содир бўлишига олиб келаркан. Бу суюқлик таркибидаги кимёвий моддалар таъсирида юз беради.
Мутахассислар айтишдики, йиллар давомида идиш ювишда ва мато тозалашда ишлатиладиган суюқликлардан фойдаланган аёлнинг ўпкаси ҳар куни қутилаб сигарет чекадиган кашанда ўпкаси даражасида зиёнланаркан.
Манба: hordiq.uz