16:30 / 19.10.2019
3 791

Олимлар чили гармдорисининг саратонга қарши таъсирини аниқлашди

Олимлар чили гармдорисининг саратонга қарши таъсирини аниқлашди
Фото: iStock
Чили гармдориси таркибига кирувчи ва унга аччиқ таъм берувчи капсаицин моддаси ўпка саратонининг метастаз беришига таъсир қилиши мумкинлиги аниқланди. Бу ҳақда АҚШдаги Маршалл университети олимлари маълум қилишди.

Мутахассисларнинг айтишича, капсаицин ҳужайраларнинг яшовчанлиги ва нобуд бўлишига жавобгар бўлган Src оқсили фаоллигини блоклаб, ўпка саратонининг метастаз бериши камайишига олиб келади.

Шу сабабли капсаицин саратонга қарши янги дори воситаларини ишлаб чиқишда асос қилиб олиниши мумкин. Бироқ олимлар капсаицин моддаси аналогини излаш билан бандликларини таъкидлаб ўтишган.

Гап шундаки, капсаицин бир қатор ножўя таъсирларга эга. Хусусан, у ошқозон-ичак йўли безовталаниши ва ошқозон спазмаларини келтириб чиқариши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар чили гармдорисининг саратонга қарши таъсирини аниқлашди