
Роспотребнадзор эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи Елена Ежлова россиялик олимларда Хитойда тарқалган коронавирусга қарши вакцина тайёрлаш учун асосий моддалар борлигини маълум қилди.
“Вакцина яратиш - узоқ муддатли жараён бўлиб, хавф ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда вакцина тайёрлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинади. Бугунги кунда биз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида баҳолаймиз ва асосланамиз”, - деди мутахассис.
Ежлованинг сўзларига кўра, Роспотребнадзор чегара ўтиш пунктларида санитар-карантин назоратини кучайтирилган. Фуқаролар тана ҳарорати ўлчаниб, улар билан савол-жавоб ўтказилмоқда.
Бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, бугунги кунда фавқулодда вазиятлар қўмитаси вазиятни баҳолаш учун йиғилиш ўтказади.
Россияда янги коронавирус келтириб чиқарган касалликка чалинган беморлар касалхонага ётқизиш ҳолатлари аниқланмади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар