19:30 / 24.01.2022
1 194

Фақат оғриганда эмас: тиш шифокорига дарҳол бориш керак бўлган симптомлар

Фақат оғриганда эмас: тиш шифокорига дарҳол бориш керак бўлган симптомлар
Фото: Adobe Stock
Биз кўпинча оғиз бўшлиғидаги ноқулайликни эътиборсиз қолдирамиз, чунки шифокор кўригидан ўтишга вақтимиз йўқ, кейин эса текширувни кечиктирганимиздан афсусланамиз. Тишларни тозалаганда қон кетиши, совуқ ёки ширинга реакция — буларнинг барчаси жиддий муаммога айланиши мумкин. Тиш шифокори ва Россиядаги Smile Factor стоматология клиникалари тармоғининг бош директори Олег Куш билан биргаликда қайси ҳолларда стоматологга бориш вақти келганини аниқлаймиз.

Совуқ ёки иссиқ ҳароратга реакция
Ушбу аломат тиш эмали бузилганини кўрсатади. Бу турли сабабларга кўра содир бўлиши мумкин, масалан, тиш чўткаси ёки қаттиқ овқатдан механик шикастланиш, оқартириш ёки кариес туфайли. Агар ноқулайлик совуқ билан таъсирлашгандан кейин 2-3 сония давом этса, унда сабаб пулпитдир. Бу оғиз бўшлиғининг юмшоқ тўқималари таъсирланганидан дарак беради. Бундай ҳолатда тишни бутунлай йўқотиш хавфи ҳам мавжуд.

Бундай реакциянинг яна бир сабаби нотўғри даволаниш болиши мумкин. Эҳтимол, олдинги тиш шифокори пломбани ёмон жойлаштирган — масалан, жуда чуқур. Кейин тишлар ҳарорат ўзгаришига сезгир бўлиб қолади. Бундай ҳолда янги пломбани ўрнатиш учун тажрибали мутахассисга учранг.

Тишлар ширин ёки нордон таъмга сезгир бўлиб қолади
Агар совуқ ёки иссиққа реакция тишларнинг биринчи босқичдаги зарарланиши бўлса, ширин ёки нордонга нисбатан сезгирлик янада жиддий муаммо ҳисобланади. Бу чуқур кариес ёки тишлар сезгирлигини оширади.

Бу ҳолда эмаль совуқ ёки иссиққа қараганда кўпроқ таъсирланади. Гап шундаки, шакар бактериялар учун керакли озуқа ҳисобланади. Бактериялар уни эйишади ва эмални емирувчи кислота чиқаради. Заиф эмаль юқори сезувчанликни келтириб чиқаради. Кислотали озиқ-овқат билан, ҳа худди шундай: унинг таркиби тиш ҳимоя қатламига таъсир қилувчи бактерияларни пайдо қилади.

Тиш эмали ички тўқималарни бактериялар ва бошқа зарарли таъсирлардан ҳимоя қилади. Агар у шикастланган бўлса, тишни ушлаб турадиган нервлар ёки чуқурроқ бириктирувчи тўқималар яллиғланиши мумкин. Зарарланган эмалнинг энг хавфли оқибати тиш тўкилишидир.

Бундай ҳолларда шифокор даволаш учун реминерализацияни таклиф қилади — минераллар ва микроэлементларини ўз ичига олган гелларни қўллаш. Улар ҳимоя қатламини тиклашга ёрдам беради. Бундан ташқари, стоматологлар келажакда зарарни камайтириш учун оқартирувчи пасталар ва қаттиқ чўткалардан воз кечишни тавсия қилади.

Фото: Adobe Stock
Ияк соҳасидаги ноқулайлик
Агар оғзингизни очганингизда жағингиз чертгандек қирсиллаб кетса, бу катта эҳтимол билан жағ соҳасидаги жиддий бузилиш — травма, дислокация ёки яллиғланиш болиши мумкин. Бунга тишлаш билан боглиқ муаммолар ёки озиқ-овқатни нотўғри чайнаш ҳам сабаб болади.

Бундай қирсиллашнинг оқибатлари хавфли: жағда, бошда, бўйинда ва ҳатто қулоқларда оғриқлар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, жағ билан бирга юз кўриниши ҳам ўзгариши мумкин. Гап шундаки, пастки жағ бўғими чакка соҳаси билан боғланади ва чакка-қуйижағ бўғимни (ЧҚБ) ни ҳосил қилади. Иккинчиси нутққа, овқатни чайнашга ва ютишга таъсир қилади. Агар бу функцияларни бажариш қийинлашса, муаммо ЧҚБда.

Бундай ҳолатда икки шифокор ноқулайликни даволаши мумкин: терапевт ёки ортодонт. Биринчиси, тарангликни енгиллаштирадиган дори-дармонларни буюради, иккинчиси эса шикоятнинг асосий сабаби нима эканини билиш учун ташхис қўяди. Агар мутахассис, масалан, муаммо нотўғри тишлашда эканини аниқласа, у брекет ёки элайнерлар билан даволанишни буюради.

Оғиздан келадиган ёмон ҳид
Кўпинча бу тиш милки касаллигидан дарак беради. Анаэроб бактериялардан ташкил топган қатлам милк чизиғи бўйлаб ҳосил бўлади. Улар жуда ёқимсиз ҳидга эга бўлган ва нафасни тозаликдан маҳрум қиладиган газ чиқаради.

Милкдаги бундай қатлам хавфли асорат — гингивитга олиб келади. Бу милк яллиғланиб, қонаб кетадиган касалликдир. Агар даволанмаса, периодонтит пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолда нафақат юмшоқ тўқималар, балки тишларни йўқотиш учун хавфли бўлган пайлар ва суякларга ҳам таъсир қилади. Агар ёқимсиз ҳид ва милкдан қон кетишини сезсангиз, тиш шифокорига ташриф буюрганингиз маъқул.

Фото: Adobe Stock
Тишлаш функциясининг бузилиши
Бу жараён жаг шикастланиши ёки тиш олдириш билан боғлиқ. Йўқотиш бутун қаторга таъсир қилади: тишлар силжий бошлайди ва ўзининг табиий ҳолатидан узоқлашади. Буни диксиянинг ўзгариши ёки чайнаш жараёни орқали кўриш мумкин. Вақт ўтиши билан бу юзга ҳам таъсир қилади — овал юз ассиметрик ҳолга келади, олиб ташланган тиш томонидаги мушаклар ботиб кетади.

Бундан ташқари, тишлам бузилиши эмалга ҳам таъсир қилади: оғирлик юқори бўлган томондан у тезроқ емирила бошлайди. Бу милкнинг бўшашиши ва яллиғланишига олиб келади. Жағнинг нотўғри жойлашиши нафас йўлларини торайтириши мумкин: ҳуррак ва мияга кислород етишмаслигига сабаб бўлади.

Ҳар қандай тишлаш фаолиаятини тиклаш учун шифокорлар брекет ёки элайнерлардан фойдаланишни тавсия қилади. Даволаш режими индивидуалдир, барчаси муаммонинг мураккаблигига боғлиқ. Аммо буни кечиктирмаган яхши — катталарнинг жағи болаларники каби мослашувчан эмас, шунинг учун уни имкон қадар тезроқ даволаган маъқул.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Фақат оғриганда эмас: тиш шифокорига дарҳол бориш керак бўлган симптомлар