Фото: Pinterest
Бир қанча фойдали хусусиятларга эга авокадо уй бекаларининг ошхоналаридан тезгина жой эгаллади. Бу мева, сабзавот ёки ҳатто резавор бўладими, буниси муҳим эмас. Асосийси, авокадолар жуда фойдали ва соғлиқнинг барча кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатади.
Авокадо, эҳтимол, дунёдаги энг машҳур супер маҳсулотдир. У энг фойдали ўсимлик маҳсулотларидан бири ҳисобланиб, у асосий ва ширин таомларда, дунёнинг анъанавий ошхоналарида ва замонавий рецептларда кенг қўлланилади.
Озиқ моддаларнинг ажойиб манбаи
Авокадо соғлом ёғлар ва клетчатканинг концентрланган манбаи, шунингдек, витамин ва минераллар омборидир. Авокадо одамларнинг ратционида етишмайдиган озуқа моддаларига бой, жумладан магний, B6, витамин C, Э витамини ва фолий кислотаси. Шунингдек, соғлом иммунитет тизими учун зарур бўлган озиқ моддаларни ўз ичига олади: C, B6 ва Э витаминлари.
Қолаверса, авокадонинг ярим бўлаги яллиғланишни бостиришга ва тана ҳужайраларини оксидловчи шикастланишдан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган B6 витаминига бўлган кунлик эҳтиёжнинг 30 фоизини таъминлайди. B6 ни етарли даражада истеъмол қилмаслик иммунитет функциясига салбий таъсир кўрсатиши ва касалликларга мойиллигини ошириши мумкин.
Ичак саломатлиги учун фойдали
Авокадо клетчаткага бой – ҳар бир мевада тахминан 14 грамм. Бу ичакларнинг соғлом ишлаши ва ундаги фойдали бактерияларнинг кўпайиши учун зарур бўлган кунлик қийматнинг деярли ярмидир.
Ортиқча вазнли 163 нафар катталар иштирокида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, 12 ҳафта давомида ҳар куни 175 грамм (эркаклар) ёки 140 грамм (аёллар) авокадо истеъмол қилган одамларда сафро кислотаси концентрацияси пастроқ бўлган.
Маълумот учун: ўт кислоталарининг юқори концентрацияси ичакнинг яллиғланишига олиб келади. Бу саломатликка салбий таъсир кўрсатадиган ва ҳатто йўғон ичак саратони хавфини оширадиган микробларнинг кўпайиши билан боғлиқ.
Юрак касалликларида хавф омилларини камайтиришга ёрдам беради
Авокадо каби озуқавий моддаларга бой озиқ-овқатларни мунтазам истеъмол қилиш юрак касалликларидан ҳимоя қилади. Авокадо таркибидаги витамин, минерал, соғлом ёғ ва клетчаткалар юрак-қон томир саломатлигини сақлашда муҳим рол ўйнайди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, авокадога бой рацион юрак касалликларида хавф омилларини камайтиришга ёрдам беради
Бундан ташқари, авокадолар юракни ҳимоя қилувчи ҲДЛ (юқори зичликдаги липопротеин) холестеринини оширади, шунингдек, асосан атеросклероз ва бактериал деворларда қуйқа тўпланиши билан боғлиқ бўлган ЛДЛ (паст зичликдаги липопротеин) холестеринини камайтиради. Авокадо таркибидаги калий ва магнийнинг юқори миқдори қон босимини тартибга солиш ва юрак касалликларининг олдини олиш учун ҳам фойдалидир.
Антиоксидант ва яллиғланишга қарши бирикмалар кони
Қўшимча равишда авокадо таркибида каротеноид, C, Э витаминлари ва феноллар каби биоактив бирикмалар мавжуд. Ушбу моддалар сезиларли антиоксидант, нейропротектив ва кардиопротектив таъсирга эга.
Авокадо таркибида антиоксидантлар кўп бўлганлиги сабабли уларни мунтазам истеъмол қилиш тананинг ҳимоя кучларини оширишга ёрдам беради. Шундай қилиб, 45 киши иштирок этган бир тадқиқот шуни кўрсатдики, авокадоларни ҳар куни истеъмол қилиш авокадосиз одатдаги рационга нисбатан қондаги лутеин даражасини оширади. Бундан ташқари, авокадоларда мавжуд бўлган юқори даражадаги антиоксидант, масалан, C витамини ва каротиноид, идрок, юрак саломатлигини яхшилаш ва бошқа кўплаб фойдаларга бой.
Соғлом тана вазнини сақлашда ёрдам беради
Тўйимли ва мувозанатли овқатланиш саломатликни сақлаш учун энг муҳими ҳисобланади. Авокадонинг калорияси юқори бўлса-да, озуқавий моддаларга бой бўлиб, тезда тўйинганлик ҳиссини беради.
Умуман олганда, кўпроқ клетчатка истеъмол қиладиган одамлар, рационда бу озуқавий моддаларга эга бўлмаганларга қараганда соғлом тана вазнини сақлаб қолади. Бундан ташқари, бир қатор тадқиқотлар шуни кўрсатадики, авокадо истеъмоли вазн йўқотиш, қорин бўшлиғидаги ёғ миқдори камайиши ва ортиқча овқатланмаслик билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида парҳез учун ажойиб маҳсулот
Ҳомиладорлик ва лактация даврида озуқавий моддаларига бўлган эҳтиёж сезиларли даражада ошади. Афсуски, бутун дунё бўйлаб кўплаб ҳомиладор аёллар тавсия этилган миқдорда фолий кислотасини олмайди ва бу асоратлар хавфини ошириши мумкин.
Бир дона авокадо ҳомиладорлик пайтида тавсия этилган фолий кислотасининг 27 фоизини таъминлайди. Бундан ташқари, авокадо таркибидаги клетчатка ҳомиладор аёллар орасида кенг тарқалган қабзиятнинг олдини олади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди