Фото: «Lisa.ru»
Албатта, аксарият одамлар ширинлик истеъмол қилишни яхши кўради. Печенье, чой билан шоколад, торт ажойиб уйғунликни ҳосил қилади. Аммо бу вақтда тишлар билан оғизда нима содир бўлишини ҳеч ким билмайди. Энг муҳими, ҳеч қандай ёмон нарса бўлмаслиги учун нима қилиш керак?
Шакар ва тишлар
Шакар ва шакарга бой маҳсулотлар истеъмол қилинганда, мавжуд бактериялар шакар ҳосилалари билан озиқланади. Бу содир бўлганда, тиш эмалига зарар етказадиган кислота ажралиб чиқади. Бактерияларнинг кўпайиши учун шакар асосий сабабдир. Бу жараён ҳар куни содир бўлади. Узоқ муддатли салбий таъсир тишни нафақат ташқи томондан, балки ичкаридан ҳам йўқ қилади.
Тишларга энг кўп зарар ширинликлар туфайли етади ва уларнинг истеъмолидан кейин тишлар ювилмайди. Бундай ёндашув оғиз бўшлиғи гигиенасини бузади. Тиш юзасида етарлича ёпишқоқ қоплама пайдо бўлади ва у турли бактериялар учун ажойиб кўпайиш жойига айланади. Улар бир-бирининг устига қатламланиб, кейинчалик тишларда қаттиқ тошларни ҳосил қилади. Бу жараён аста-секин кариес ривожланишига олиб келади ва натижада тишларда чириш бошланади. Кариесдан кейин пулпит, кейин эса периодонтит ривожланади.
Тишлар учун шакарнинг зарарини қандай камайтириш мумкин?
Озиқ-овқатларда шакар мавжудлигини тақиқлаш ёки кескин чеклаш мумкин эмас, чунки у нисбатан арзон ва мазали маҳсулотдир. Ундан бош тортиш жуда қийин ва деярли имконсиздир, замонавий озиқ-овқат саноатида шакар маълум даражада қўшилади. Аммо унинг истеъмолини назорат қилиш мумкин.
Шунингдек, шакарнинг тишларга салбий таъсирини бартараф этиш чораси унинг оғизда қолиш вақтини чеклаш ва уни олиб ташлашни тезлаштиришдир. Парчаланиш жараёни жуда секин ёки умуман бўлмаслиги учун углеводлардан фойдаланишда маълум қоидалар мавжуд:
- охирги таом сифатида ширинлик истеъмол қилманг;
- асосий овқатлар орасида ширинлик истеъмол қилманг;
- кечаси ширинлик истеъмол қилманг;
- агар юқоридаги қоидалар бузилган бўлса, унда тишларни ювиш, шакарсиз сақични чайнаш, тиш ипларини ишлатиш, ювиш ёки қаттиқ олма, сабзи каби оғизни тозалаш воситасини истеъмол қилиш керак.
Ҳар куни барча тавсияларга риоя қилинса, унда кариес хавфини камайтириш ва тишларни кексаликка қадар чиришдан ҳимоя қилиш мумкин. Аммо ушбу қоидаларни мунтазам равишда эътиборсиз қолдирилса, унда зарар янада кучаяди. Ҳозирги даврда тишларнинг тез парчаланиш тенденцияси эрта ёшданоқ кўпроқ намоён бўлмоқда. Тўғри гигиена кўникмаларининг етишмаслиги ва мувозанатсиз овқатланиш ҳар қандай ёшдаги инсонлар тишига салбий таъсир қилади. Бундан ташқари, овқат ҳазм қилишдан азият чекади.
Соғлом ва чиройли табассумни сақлашнинг асоси тўртинчи нуқтага сўзсиз риоя қилишдир! Ширинлик ёки ичимликлар истеъмол қилгандан кейин мажбурий оғиз гигиeнаси. Тишларнинг барча юзаларини тозалашдир. Тишларнинг кўп қисми тиш пастаси ва чўтка билан тозаланади, 45 даража бурчак остида ювилади. Кейин юзалар узра юмшоқ олдинга ва орқага ҳаракатларини қўллаш ва озиқ-овқат бўлаклари олиб ташланади. Тишларни чўткалашнинг охирги босқичи шиллиқ қаватни гигиэник оғиз ювиш воситаси билан тозалашдир.
Ушбу гигиена кетма-кетлиги тишлар юзасидан барча бактерия ва шакар қолдиқларини олиб ташлайди. Бундай тартиб нафақат эрталаб ва кундузи, балки ётишдан олдин ҳам мажбурийдир. Эрталабки гигиена ҳам муҳим нарса, чунки оғиз кечаси 6 соатдан кўпроқ кислороддан маҳрум бўлади. Бу бактериялар ҳаёти учун энг қулай вақт. Шунинг учун ётишдан олдин, гигиена кальций, фтор, фосфор ва бошқаларга асосланган махсус эритмалар ёки геллар билан тўлдирилиши мумкин. Бу барча минерал ва элементлари кун давомида кислота таъсирига учраган эмалнинг шикастланган жойларини тиклайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди