23:58 / 21.10.2017
7 807

Корпоратив пластик картадан ҳамма жойда фойдаланиш мумкин бўлади

Корпоратив пластик картадан ҳамма жойда фойдаланиш мумкин бўлади
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Товар бозорларида рақобатни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида«ги Президент қарорининг лойиҳаси муҳокама қилинмоқда, деб хабар берди UzNews.

Ҳужжатда 2018 йил 1 январдан бошлаб юридик шахсларга, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларга ҳисобварақ фактура бериш асосидаги сотиш ва сотиб олиш шартномаларини тузмасдан корпоратив банк карточкаси орқали нақдсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.

Айни пайтда миллий валютадаги корпоратив банк карталари фақатгина тўловларни қабул қилиш бўйича мажбуриятларни кўзда тутган келишувга эга савдо ва хизмат кўрсатувчи субъектлар томонидан қабул қилинади. Мазкур келишув тўловларни қабул қилувчи субъект ва хизмат кўрсатувчи банклар ўртасида имзоланади.

Бундан ташқари, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қиймати 5000 АҚШ долларгача бўлган маҳсулот, иш ва хизматларни олдиндан тўловларсиз интернет орқали экспорт қилиши мумкин бўлади. Бунда экспорт шартномаси бўлиши ва бу ҳақда ЯИДХПга маълумот киритилиши талаб қилинади.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Корпоратив пластик картадан ҳамма жойда фойдаланиш мумкин бўлади