00:27 / 31.03.2018
10 414

ДХХ фаолиятининг асосий йўналишлари нималардан иборат?

ДХХ фаолиятининг асосий йўналишлари нималардан иборат?
Давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўз фаолиятини махсус воситалар, шакллар ва услублар билан амалга оширадиган махсус ваколатли давлат органи - Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятининг асосий йўналишлари нималардан иборат?

Маълум қилинишича, ДХХ давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади ва ўз ваколатлари доирасида қуйидаги асосий йўналиш бўйича фаолият олиб боради:

- Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги ва манфаатлари ташқи ҳамда ички таҳдидлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш, қонунийлик ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва улар барҳамга бериш;

- Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган тажовузларнинг олдини олиш, аниқлаш ҳамда улар барҳам бериш бўйича разведка ва контрразведка фаолиятини амалга ошириш;

- Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш;

- Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари ва мудофаа-саноат комплексини давлат хавфсизлигига бўлган хавф-хатарлар ҳамда таҳдидлардан ҳимоя қилиш, мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича стратегик ташаббусларни амалга оширишда иштирок этиш;

- терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчиликка, қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш;

- давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи, миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этишга қаратилган бузғунчилик фаолиятининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга барҳам бериш;

- иқтисодий, илмий-техник, ижтимоий ва ахборот соҳаларида давлат хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси халқининг маданий-тарихий ҳамда бой маънавий меросини ҳимоя қилиш;

- давлат органлари ва бошқа ташкилотларда давлат манфаатларига ҳамда хавфсизлигига таҳдид солувчи коррупция ҳолатларига қарши курашиш;

- телекоммуникация ва транспорт соҳасида давлат хавфсизлиги ҳамда давлат манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларга шарт-шароит яратувчи омилларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш;

- текширилиши ДХХ ваколатига киритилган жиноят ишлари бўйича тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш, терговгача бўлган текширув ва дастлабки терговни ўтказиш;

- давлат органлари ва бошқа ташкилотларда давлат сирларининг сақланиши, махсус алоқанинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ахборотнинг криптографик ҳимоясини ташкил этиш устидан назорат қилиш;

- давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон яратувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш;

- ДХХнинг жанговарлик ва сафарбарлик шайлиги ҳолатини такомиллаштириш ҳамда сақлаб туриш, фавқулодда вазиятлар юзага келганда ва ҳарбий ҳолат жорий қилинганда куч ва воситаларни ҳаракатларга тайёрлаш.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ДХХ фаолиятининг асосий йўналишлари нималардан иборат?