00:43 / 31.03.2018
5 644

Ўзбекистон ҳудудида яна зилзила қайд этилди

Ўзбекистон ҳудудида яна зилзила қайд этилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 30 март куни Тошкент вақти билан соат 23:45 да Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши қайд этилди, деб хабар қилди ФВВ ахборот хизмати.

ФВВ ахборот хизматига кўра, 2 балллик зилзила кучи Тошкент шаҳрида, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Наманган, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида қайд этилди. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ҳудудида яна зилзила қайд этилди