Учрашувда президент асосий қонунга қатор нормаларни киритиш бўйича таклифлар илгари сурди. Zamin.uz ушбу таклифларни санаб ўтади.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари йўналишида:
- Ўзбекистон фуқароси мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ёки яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга (прописка чекловлари қайтиб ҳеч қачон тикланмайди);
- ҳар бир фуқарога мамлакатдан тўсиқларсиз чиқиш ва қайтиш ҳуқуқи кафолатланади;
- шахсий ҳаёт дахлсизлиги кафолатланади;
- мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўйилмайди;
- ҳар бир шахс қулай меҳнат шароитида ишлаш, меҳнати учун муносиб ҳақ олиш ҳуқуқига эга;
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи ҳаёт кечириши учун етарли миқдорда бўлиши керак.
Тадбиркорлик ва ерга оид масалалар:
- Хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қилинмайди;
- давлат товарлар, хизматлар, ишчи кучи ва молиявий маблағлар эркин ҳаракатланиши, ички ва халқаро савдо ривожланиши учун барча шароитларни яратиши керак;
- тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, чекланмаган миқдорда даромад олишга ҳақли;
- давлат хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳит ҳамда шароитларни таъминлаши, эркин ва ҳалол рақобатни ҳимоя қилиши, иқтисодий фаолиятда монополлаштиришга йўл қўйилмаслигини кафолатлаши лозим;
- ер хусусий мулк бўлиши мумкин; қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмон фонди давлат тасарруфида қолади ҳамда тадбиркорлик субъектларига ижара шартномаси асосида берилади.
Суд-ҳуқуқ соҳасида:
- “Миранда қоидаси”: шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтириш бериш шарт;
- “Хабеас корпус” институти: шахс суднинг қарорига қадар кўпи билан 48 соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмас;
- ўлим жазоси тақиқланади;
- шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклашга асос бўлиши мумкин эмас;
- маҳбусларга нисбатан инсоний муносабат ва уларнинг қадр-қиммати таъминланиши шарт;
- маъмурий, фуқаролик, иқтисодий, жиноий жавобгарлик ва бошқа йўналишдаги ишларни кўриб чиқишда инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари – қонуний мақсадга эришиш учун етарли бўлиши ҳамда шахсга имкон қадар енгиллик яратиши керак;
- суднинг қарорисиз ҳеч ким уй-жойидан маҳрум қилинмаслиги керак; иморат бузилишга тушганда бузишдан олдин унинг қийматига мос компенсация тўланиши шарт;
- уй-жойга ёки шахснинг бошқа мол-мулкига унинг рухсатисиз кириш, уларни кўздан кечириш ва тинтув ўтказишга фақат қонунда белгиланган ҳолат ва тартибда йўл қўйилади.
Давлат бошқаруви:
- 100 минг кишидан кам бўлмаган миқдордаги фуқаролар гуруҳига ўз қонунчилик таклифларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш ҳуқуқи берилади;
- ҳокимлар ва маҳаллий кенгашлар ваколати ажратилади;
- давлат органлари очиқ, шаффоф, ҳисобдор, ихчам ва тежамкор бўлиши керак;
- Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарини тайинлаш бўйича президент фармони Сенат томонидан тасдиқланади;
- Ҳисоб палатаси раисини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш ваколати президентдан Сенатга ўтказилади;
- маҳаллалар давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди, жойлардаги маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал этиш ваколатига эга.
Ташқи сиёсат:
- Ўзбекистон барча давлатлар, энг аввало ўзининг яқин қўшнилари билан тинчликпарвар ва дўстона сиёсат юритади;
- Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилиш, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги принцип ва нормаларига асосланади;
- давлат чет элда яшаётган ва ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳамда ватандошлар билан мунтазам алоқаларни сақлаб қолиши ва ривожлантириши лозим.
Оила институти:
- Оила аёл ва эркакнинг (амалдаги Конституцияда “томонларнинг” дейилган) ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланади;
- ҳомиладорлиги ёки ёш боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади;
- кўп болали оилаларга имтиёз ва ижтимоий кафолатлар берилади;
- ота-оналар ўз фарзандлари вояга етгунига қадар уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлиғи, тўлақонли ва баркамол ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш ҳуқуқига эга ва бунга мажбурдир;
- давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириши лозим;
- давлат ёшларни маънавий ва ахлоқий етук инсонлар этиб тарбиялаш учун шароит яратиши лозим.
Таълим, тиббиёт, экология:
- Педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашиш, уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди;
- давлат мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим тизимини, турли мулк шаклидаги, жумладан, хусусий таълим муассасаларини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиб бериши лозим;
- “Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга” деган умумий норма кенгайтирилади;
- экологик-ҳуқуқий нормалар кенгайтирилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари:
- Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар қандай ажратиб қўйиш, уларнинг ҳуқуқларини чеклаш, объектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратишдан бош тортиш тақиқланади;
- давлат уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминлаш учун шароит яратади;
- алоҳида эътиборга муҳтож болалар учун инклюзив таълим ташкил этилади.
Шунингдек, президент Конституцияга камбағалликни қисқартиришни ва ижтимоий ҳимоя бўйича қатор нормалар киритишни ҳам илгари сурди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...