Самарқанд мадрасаларининг уламолари илм ва ихтиролари билан машҳур бўлган – Азиз Абдуҳакимов

1 дақиқа ўқиш155
Самарқанд мадрасаларининг уламолари илм ва ихтиролари билан машҳур бўлган – Азиз Абдуҳакимов

Самарқандда Глобал Таълим форуми иш бошлади. Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси 25-сессияси доирасида ўтказилаётган ушбу тадбирда кўплаб хорижий ва маҳаллий олий ўқув даргоҳларининг ректорлари иштирок этмоқда.

Форумда туризмни барқарор ривожлантириш масалалари, "яшил" ва хавфсиз саёҳатларни таъминлаш, туризм бўйича саводхонликни ошириш, айниқса ўқув муассасаларида туризм бўйича билим бериш муаммолари муҳокама қилиняпти.

Жумладан, UNWTO ташаббуси билан тайёрланган махсус дарслик тақдимоти ўтказилиб, бу дарслик асосида АҚШ ва Буюк Британия ўқув муассасаларида туризм фани бўйича машғулотлар бошланиши маълум қилинди.

Форумни  Ўзбекистон экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов очиб берди. Вазир ўз сўзида Самарқанд шаҳрининг қадимдан Буюк ипак йўлидаги энг йирик таълим маркази бўлганини таъкидлади. Жумладан, Самарқанд тимсоли бўлмиш Регистондаги ҳар учала бино ҳам мадраса бўлганини, бу ерда ўз замонаси учун муҳим ва илғор билимлар берилганини эслатиб ўтди.

Вазир охирги йилларда Ўзбекистонда таълим ва туризм ривожига катта эътибор қаратилаётганини, натижада пешқадам ўқув юртларининг сони 16 тадан 30 тага, талабалар сони эса 4000 дан 12000 га ошганини қайд этди. Айниқса туризм соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш ҳам янги босқичга чиққани қайд этди.

Форумда сўзга чиққанлар сайёҳларга эътибор ва меҳмондўстлик Ўзбекистон халқи менталитетига хос қадимий хислат эканини алоҳида эътироф этишди. Мамлакатда туризмни ривожлантириш учун етарли шароит ва салоҳият мавжудлигини таъкидлаб ўтишди.

Форумда Мактаб ва мактабгача таълим вазири Ҳилола Умарова ҳам сўзга чиқиб, UNWTO ташаббуси билан ишлаб чиқилган дастур асосида бу йил тажриба тариқасида Самарқанд вилоятида 20 та пилот мактаб танлаб олиниб, туризм фани ўқитилишини эълон қилди.

Вазирнинг айтишича, кейинчалик республиканинг бошка мактабларида ҳам бу инновацион ғоя амалга татбиқ этилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?