Самарқанддаги мактабларда туризм соатлари йўлга қўйилиши мумкин

1 дақиқа ўқиш188
Самарқанддаги мактабларда туризм соатлари йўлга қўйилиши мумкин

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси доирасида Глобал таълим форуми бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда унда қатнашаётган «Газета.uz» мухбири.

Форумда 140 давлатдан келган делегатлар, туризм раҳбарлари билан бир қаторда таълим соҳасига масъул раҳбарлар ҳам иштирок этган. Уни экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири — «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети ректори Азиз Абдуҳакимов очиб берган.

Тадбирда сўзга чиққан мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўқувчиларда эрта ёшларданоқ туризм соҳаси ҳақида тушунча ҳосил қилиш ҳамда уларнинг қизиқишларини ошириш кераклигини таъкидлаган. Вазирлик тизимида Самарқанд ва Наманган вилоятларида болалар сайёҳлик базалари фаолият кўрсатаётганини айтиб ўтган.

«Эндиликда Самарқанддаги 20 та мактабда тажриба сифатида мактабдан ташқари таълим сифатида туризм соатларини йўлга қўймоқчимиз. Бу борада Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти билан ҳамкорликда ишлаяпмиз», — деди Ҳилола Умарова.

Азиз Абдуҳакимов, шунингдек, ушбу соатлар ўқувчиларнинг Ўзбекистон ва хориждаги туризм ҳамда маданий мерос ҳақидаги билимларини шакллантиришга хизмат қилишини, UNWTO билан ҳамкорликда ушбу дастурни илғор жаҳон амалиётига асосланган ҳолда янада ривожлантирилишини қўшимча қилди. Мазкур янгиликни Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва Ўзбекистоннинг бошқа туристик йўналишларидаги мактаблар ўқув дастурларига киритиш тарафдори эканини қайд этди.

«Бу ҳафта Самарқандда UNWTO билан ҳамкорликда фаолият юритадиган Халқаро туризм академияси ишга туширилади. Бош котиб [Зураб Пололикашвили] аллақачон янги академия жойлашган бинога ташриф буюрди. Ишончим комилки, бу нафақат талабалар ва Ўзбекистон туризм саноати, балки ташкилотга аъзо бошқа кўплаб давлатларнинг туризм саноати учун ҳам фойдали бўлади», — деди вазир.

Зураб Пололикашвили бу туризмни ривожлантириш учун алоҳида ва катта қадам эканини, Ўзбекистон мактабларда туризм соатлари бошқа фанлар — география, тарих, математика каби алоҳида дарс сифатида ўтиладиган биринич давлат бўлганини алоҳида таъкидлаган. Унинг фикрича, узоқни кўзлаб қилинган бу ғоя болаларда туризмга қизиқишни янада оширишда анча қўл келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ЮНВТО Бош ассамблеясининг 25-сессияси очилишида Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурганди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?