17:32 / 09.09.2016
7 044

Қурбон ҳайити 12 сентябрда нишонланади

Қурбон ҳайити 12 сентябрда нишонланади

12 сентябрь — Қурбон ҳайити байрами куни — дам олиш деб эълон қилинди. 9 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев шу ҳақдаги қарорни имзолади. Бу ҳақда "Газета.uz" хабар берди.

«Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 12 сентябрь душанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2016 йил 12 сентябрь мамлакатимизда дам олиш куни деб белгилансин ва байрам сифатида кенг нишонлансин», — дейилади ҳужжатда.

Республика «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идоралар, жамоат ташкилотларига Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, миллий қадриятларга мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қурбон ҳайити 12 сентябрда нишонланади