Тошкентда янги трамвай йўналиши қурилиши режалаштирилмоқда

1 дақиқа ўқиш1.7K
Тошкентда янги трамвай йўналиши қурилиши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2025-йил учун Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ушбу дастур жамоат транспортини экологик тоза ёқилғига ўтказиш орқали модернизация қилишни тезлаштиришга қаратилган. Тошкент шаҳрида трамвай йўналишларини кенгайтириш ва аҳоли учун қулайроқ қилиш мақсадида янги трамвай линияси учун техник-иқтисодий асос (ТИА) ишлаб чиқилиши дастурдаги асосий лойиҳалардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, дастур доирасида Тошкент шаҳар транспорт паркини янгилаш режалаштирилган. Бу доирада 200 та электробус ва уларга мўлжалланган қувватлаш ускуналари харид қилиниши кўзда тутилган. Ушбу чоралар пойтахтдаги зарарли моддалар чиқиндисини камайтириш ва экологик ҳолатни яхшилашга хизмат қилади.

Бундан ташқари, бошқа йирик шаҳарлар учун ҳам электробуслар ва қувватлаш инфратузилмасини харид қилиш бўйича ТИА ишлаб чиқилади. Хусусан, Нукус учун 50 та, Самарқанд учун 250 та ва Наманган учун 50 та электробус харид қилиниши режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳалар бўйича жами 350 та электробус харид қилиниши кўзда тутилган. ТИА лойиҳалар учун оптимал техник хусусиятларни аниқлаш ва иқтисодий самарадорликни баҳолаш имконини беради.

Дастур доирасида Урганч-Хива йўналишидаги троллейбус парки ҳам янгиланади. Бу йўналишда 10 та янги троллейбус харид қилиниб, йўловчи ташишни янада қулайроқ қилиш мақсад қилинган. Ушбу дастур жамоат транспорти сифатини ошириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ҳисса қўшади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?