Тошкент метросига янги поездлар келди

1 дақиқа ўқиш423
Тошкент метросига янги поездлар келди
Бугун Тошкент метрополитенининг вагон паркига учта янги замонавий поезд етиб келди. Ушбу поездлар йўловчиларнинг қулайлиги ва хавфсизлигини оширишга хизмат қилувчи илғор технологиялар билан жиҳозланган.

Белгиланган тартибга мувофиқ, поездлар 7–10 кун давомида техник синовлардан ўтказилади. Синовлар муваффақиятли якунлангач, улар йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун йўналишларга чиқарилади. Бу эса шаҳар транспорт алоқасининг сифатини оширишга ёрдам беради.

Жорий йил февраль ойида яна шундай учта таркибнинг келиши кутилмоқда. Шу тариқа, метро вагонларини босқичма-босқич янгилаш ишлари давом этмоқда. Янги поездларнинг жорий этилиши ҳаракатлар оралиғини қисқартириш ва йўловчиларга янада қулай шароит яратиш имконини беради.

Метро вагонларининг янгиланиши пойтахт транспорт тизимини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари учун ҳаракатланиш шароитларини яхшилашга қаратилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?