Ўзбекистонда “конверт маош”га қарши янги чоралар жорий этилади

1 дақиқа ўқиш2.5K
Ўзбекистонда “конверт маош”га қарши янги чоралар жорий этилади
Ўзбекистон ҳукумати иш ҳақи тўлаш тизимини тартибга солиш ва меҳнат муносабатларини соддалаштириш бўйича янги чоралар қабул қилди. Ушбу қарорлар президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда эълон қилинди.

Янги қоидалар асосан қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида фаолият юритувчи корхоналарга тегишли бўлиб, уларнинг иш ҳақи тўловлари устидан назоратни кучайтириш ва "конверт маош" амалиётига қарши курашни мақсад қилган.

Асосий ўзгаришлар:
🔹 Қисқа муддатли ва соддалаштирилган меҳнат шартномалари жорий этилади – бу мавсумий ва вақтинчалик ишчиларни расмийлаштиришни осонлаштиради.
🔹 Ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар 2028-йилгача узайтирилди, бироқ эндиликда фақат 30 ёшгача бўлган ходимларга ва иш ҳақи 3 млн сўмдан юқори бўлса амал қилади.

Имтиёзли солиқ ставкаси қуйидаги соҳаларга татбиқ этилади:
* Чакана савдо ва умумий овқатланиш
* Меҳмонхона бизнеси
* Йўловчи ва юк ташиш хизматлари
* Транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш
* Компьютер хизматлари ва маиший техника таъмири
* Қишлоқ хўжалиги ва ветеринария хизматлари
* Кўнгилочар марказлар хизматлари

Ушбу ўзгаришлар норасмий бандликни камайтириш, ёшларнинг иш билан таъминланишини ошириш ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?