Фахрий донорлар учун янги имтиёзлар жорий этилди

1 дақиқа ўқиш756
Фахрий донорлар учун янги имтиёзлар жорий этилди
Фахрий донорлар учун янги имтиёзлар жорий этилди

Олий Мажлис Сенати донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонунни қабул қилди, деб хабар бермоқда парламент матбуот хизмати.

Янги қонунда “Фахрий донор” кўкрак нишони билан тақдирланган фуқаролар бир марталик пул мукофоти олиши белгиланди. Энди ушбу мукофот миқдори 15 БҲМ (5,6 миллион сўм) этиб белгиланди. Аввал бу миқдор 5 БҲМ (1,8 миллион сўм) эди.

Фахрий донорлар ўзлари учун қулай вақтда йиллик меҳнат таътилига чиқишлари, шаҳар йўловчи транспортидан (маршрутка ва линия таксиларида ташқари) бепул фойдаланишлари ва санаторий-курорт йўлланмаларини навбатсиз олишлари мумкин.

Шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари аҳолида бепул донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш ва донорлар учун қулай шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?