2025 йил Наврўз байрамида қўшимча дам куни бўладими?

1 дақиқа ўқиш39.2K
2025 йил Наврўз байрамида қўшимча дам куни бўладими?
Наврўз байрами муносабати билан қўшимча дам олиш куни берилмайди, деб ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев Telegram-саҳифасида хабар берди. Унинг таъкидлашича, 2025 йил учун қўшимча дам олиш кунлари ҳақида ҳеч қандай расмий ҳужжат қабул қилинмаган.

Жорий йилда Наврўз байрамида дам олиш куни қуйидагича:
21 март (жума) – расмий байрам, ҳамма учун дам олиш куни
22 март (шанба) – 5 кунлик иш графиги учун дам олиш, 6 кунлик иш графиги учун иш куни
23 март (якшанба) – одатий дам олиш куни

Яъни, фақат 21 март умумий дам олиш куни бўлади, қўшимча ҳеч қандай ўзгаришлар кутилмаяпти.

Хушнудбек Худойбердиев, шунингдек, баъзи нашрлар ва блогерлар "Расман. Наврўз байрамида қўшимча дам олиш куни белгиланди" деган хабарлар тарқатаётганини таъкидлаб, бу маълумотларни тасдиқловчи ҳеч қандай расмий ҳужжат йўқлигини билдирган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?