Мирзиёев ва Токаев Алматида учрашув ўтказди

1 дақиқа ўқиш501
Мирзиёев ва Токаев Алматида учрашув ўтказди
Мирзиёев ва Токаев Алматида норасмий учрашув ўтказди, деб Nova24.uz хабар берди. 2025 йил 29 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Токаев Алмати шаҳрида норасмий учрашув ўтказдилар.

Мулоқот анъанавий дўстона ва ишчан муҳитда ўтди. Томонлар қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик асосидаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Давлат раҳбарлари Наврўз ва кириб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини ва халқларни самимий табрикладилар.

Учрашувда Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг юқори даражада экани алоҳида таъкидланди. Бугунги кунда барча даражада фаол алоқалар ривожланмоқда, товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан бери 14 фоизга ошган, 4 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари портфели шаклланган, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар ҳамкорлик кучаймоқда.

Премьер-министр ўринбосарлари икки томонлама савдони ошириш, машинасозлик, электротехника, нефть-газ, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот бердилар.

Президентлар саноат кооперацияси бўйича узоқ муддатли дастурни ишлаб чиқиш, минтақавий инфратузилма лойиҳаларини тезлаштириш бўйича аниқ топшириқлар бердилар. Жорий йилда Халқаро саноат кооперация марказини амалий ишга тушириш ва қўшма ташқи савдо компанияси фаолиятини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Мамлакат раҳбарлари минтақавий кун тартиби юзасидан, жумладан, Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё саммитларига тайёргарликни ҳам муҳокама қилдилар. Шунингдек, икки ва кўп томонлама тадбирлар тақвими кўриб чиқилди.

Пресс-службага кўра, учрашув дўстона ва конструктив муҳитда ўтди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?