«Қуёшли уй» дастури орқали 12,2 млрд сўм тўланди

1 дақиқа ўқиш453
«Қуёшли уй» дастури орқали 12,2 млрд сўм тўланди
Ўзбекистонликларга қуёш панеллари орқали ортиқча электр энергияси учун миллиардлаб сўм тўланди, деб Nova24.uz хабар берди.

Энергетика вазири ўринбосари Бахтиёр Мамадкаримов маълум қилишича, Ўзбекистонда “Қуёшли уй” дастурида қатнашган 10 минг фуқаро давлатга 12,2 миллион киловатт-соат ортиқча электр энергиясини сотди ва 12,2 миллиард сўм маблағ олди.

Маълумотларга кўра, 2024 йилда мамлакат бўйлаб жами 2 790 МВт қувватга эга электростанциялар ишга туширилган. Улардан:

1 000 МВт — қуёш фотоэлектр станциялари,
800 МВт — шамол станциялари,
965,2 МВт — иссиқлик электр станциялари,
22,7 МВт — гидроэлектр станциялари.

Қуёш ва шамол манбалари орқали 4,9 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу 2 миллиондан ортиқ хонадоннинг йиллик истеъмолига тенг. Шу орқали 1,5 миллиард куб метр табиий газ тежалди ва 2 миллион тонна зарарли газлар атмосферага чиқиши олдини олинди.

2024 йилда Ўзбекистон 81,5 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарган, шундан 67,5 миллиард кВт/соат истеъмолчиларга етказилган.

2025 йилда қуйидагилар режалаштирилган:
4,5 ГВт қувватдаги йирик қуёш ва шамол станциялари ишга туширилиши,
785 МВт ли қуёш панеллари ўрнатилиши,
225 МВт ли гидроэлектр станциялар қурилиши,
1,8 минг МВт қувватдаги электр энергиясини сақлаш тизимлари жорий этилиши.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?