15:53 / 31.03.2025
611

Экин экилмаган ерлар бошқаларга берилади

Экин экилмаган ерлар бошқаларга берилади
Ижарага олинган ерга экин экилмаса, ер бошқаларга берилади, деб uz24.uz хабар қилди.

Экин экилмаган томорқа ва ижара ерлари энди иккинчи даражали ижарага берилади. Хусусан, 40 гектардан ортиқ ҳудудларда экспортбоп маҳсулот етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар амалга оширилади. Қолган ерлар эса фаол тадбиркорларга ажратилади.

Бу каби ерлар қандай аниқланади?

Ерлардан фойдаланиш жараёни “Маҳалла еттилиги” ҳамда маҳалла банклари орқали назорат қилинади. Экин экилмаган томорқалар “Онлайн маҳалла” платформасига киритилади. Бундай ҳолларда:

Ер учун солиқ 3 баробарга оширилади
Имтиёзлар ва кредитлар вақтинча тўхтатилади

Ушбу чоралар аҳоли ва тадбиркорларни ердан самарали фойдаланишга ундайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон