Ўзбекистонда сайёҳлар сони илк бор 10 миллиондан ошди

1 дақиқа ўқиш541
Ўзбекистонда сайёҳлар сони илк бор 10 миллиондан ошди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси расмий канали хабарига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳаси жадал ривожланди.

Туризм экспорти 1,6 баробарга ўсиб, 3,5 миллиард долларга етди. Бу соҳада 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор ўз фаолиятини бошлади. Энг муҳими — ўтган йили хорижий сайёҳлар оқими илк бор 10 миллионлик маррадан ошди.

Ҳудудларда туризм ва сервис инфратузилмаси жуда тез суръатларда ривожланмоқда. Сўнгги 8 йилда маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан 6,5 миллиард доллар сармоя киритилиб, 130 минг меҳмон қабул қилиш имконияти яратилди. Жорий йилда яна 30 мингга кўпайиши кутилмоқда.

Паркент туманидаги “Олтин бел” чўққисида халқаро даражадаги янги тоғ-чанғи зонаси қурилмоқда. Франциянинг машҳур “Куршавель” курорти ҳам Европача стандартларда туризм масканлари ташкил қилиш бўйича қизиқиш билдирган.

Президент таъкидлаганидек, “Бой тарихий-маданий меросимиз ва гўзал табиатимиз сайёҳлар сонини 2-3 баробар оширишга етади”.

2040 йилгача туризмнинг иқтисодиётдаги улушини 7 фоизга, экспортни 10 миллиард долларга етказиш бўйича стратегия ишлаб чиқилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?