Ўзбекистон SpaceX билан сунъий йўлдош учиришни режалаштирмоқда
1 дақиқа ўқиш519

Ўзбекистон Илона Маскнинг SpaceX компанияси билан ҳамкорликда сунъий йўлдош учириш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб kursiv.media хабар берди.
«Ўзбеккосмос» агентлигининг маълум қилишича, бу масала Ўзбекистон делегациясининг Лос-Анжелесга ташрифи давомида муҳокама қилинган. Кутилаётган лойиҳа доирасида йўлдош Япониядаги Кюсю Технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар томонидан йиғилади.
SpaceX Тошкентга 2035 йилгача мўлжалланган миллий космос стратегиясини такомиллаштиришда ҳам кўмак беришга тайёрлигини билдирган.
Шунингдек, Ўзбекистон Space Symposium форумида иштирок этди. Форум доирасида Франциянинг Novaspace компанияси билан ҳамкорлик келишувига эришилди. Novaspace ҳам космик стратегияни ривожлантиришда иштирок этади.

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…