Бухородаги нонвой 156 миллион сўмлик токни ўғирлади

1 дақиқа ўқиш426
Бухородаги нонвой 156 миллион сўмлик токни ўғирлади
Бухоро вилоятида жойлашган Гиждуван туманида фаолият юритувчи нонвойхонада йирик миқдорда электр энергиясининг ноқонуний истеъмоли аниқланди, деб "Upl.uz" хабар берди.

"Ўзэнергоинспекция" матбуот хизматининг маълум қилишича, Бухоро вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширув жараёнида, маҳаллий фуқаро ўз нонвойхонаси учун керакли жиҳозларни ҳисоблагичдан ташқари ҳолатда электр тармоғига улаб ишлатиб келгани аниқланган.

Электр энергияси тўлиқ ҳисоблагичдан четда истеъмол қилинган ва тижорат мақсадида қўлланилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлатга етказилган моддий зарар 155,8 миллион сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли материаллар вилоят прокуратурасига юборилиб, фуқарони қонун олдида жавобгарликка тортиш учун иш юритувга олинди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?