Ўзбекистон Украинадаги 1110 фуқароси ҳақида текширув ўтказади

1 дақиқа ўқиш2.4K
Ўзбекистон Украинадаги 1110 фуқароси ҳақида текширув ўтказади
Украинада Россия армияси сафида жанг қилган 1110 нафар ўзбекистонлик ҳақида маълумотлар текширилади, деб Nova24.uz хабар берди.

«Хочу жить» номли украин лойиҳаси ушбу фуқаролар Россия армияси билан шартнома тузиб, Украинадаги урушда иштирок этганини маълум қилган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу маълумотлар юзасидан текширув бошланганини маълум қилди.

Агар мазкур иштирок тасдиқланса, ўзбекистонлик фуқароларга жиноий жавобгарлик юкланади. Жиноят кодексининг 154-моддаси («Ёлланмачилик») бўйича 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган.

Шунингдек, баъзи фуқароларда Россия фуқаролиги мавжудлиги айтиб ўтилди. МИД эслатишича, Ўзбекистонда қўш фуқаролик тақиқланган ва бундай ҳолатда ҳам ҳуқуқий чоралар кўрилади.

Вазирлик хориждаги ҳарбий можароларда иштирок этиш Ўзбекистон фуқаролари учун қатъиян ман этилишини яна бир бор таъкидлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?