date
views 66

Ўзбекистонда киберҳужумларга қарши қатъий чоралар кўрилмоқда

Ўзбекистонда киберҳужумларга қарши қатъий чоралар кўрилмоқда
Ўзбекистонда кибержиноятларга қарши кураш кучайтирилди, деб UPL.uz хабар берди. Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 30 апрель куни рақамли муҳитдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни ошириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Эндиликда SIM-карта, электрон ҳамён, банк картаси ёки ҳисоб рақамини киберфирибгарликда қўллашга йўл қўйган фуқаролар маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади.

Банклар ва тўлов ташкилотлари мижозлар хавфсизлиги учун жавоб беради — агар уларнинг камчиликлари сабаб жиноят содир этилса, зарарни ўз маблағларидан қоплашлари шарт.

Марказий банк ва ИИВ киберфирибгарлик схемаларини аниқлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тезкор маълумот етказиш билан шуғулланади. Шунингдек, сентябргача антифрод платформаси ишга туширилиши ва барча молиявий маълумотлар ягона тизимга интеграция қилиниши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда киберҳужумларга қарши қатъий чоралар кўрилмоқда