Ўзбекистонда шифохоналар янги тизимга ўтмоқда

1 дақиқа ўқиш423
Ўзбекистонда шифохоналар янги тизимга ўтмоқда
7 май куни Президент Шавкат Мирзиёев тиббий хизматлар сифатини ошириш, дори воситаларидан самарали фойдаланиш ва тиббий таълимни такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди, деб nova24.uz сайти хабар берди.

Йиғилишда давлат раҳбари Ўзбекистонда поликлиникаларнинг ишлаш тизими тубдан ўзгариши ҳақида маълум қилди. Янги тартибга кўра, тиббий бригада ва унга бириктирилган аҳоли ўртасида икки томонлама шартнома тузилади, у орқали томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилади. Фуқаролар ўз оилавий шифокорини мустақил танлаш имкониятига эга бўлади. Бу шифокорлар қаторига хусусий мутахассислар ҳам киради.

Шунингдек, давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам пакети тасдиқланди. Унга кўра, тиббий хизматлар ва дори воситалари тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

Поликлиникаларда гинеколог шифокорлар сони икки баробар оширилади. Ҳар 3000 нафар болага битта янги педиатр бириктирилади.

Энди бошланғич тиббий ёрдам тизимида 0,5 ёки 0,25 ставкада ишлаш бекор қилинади. Барча шифокорлар ва ҳамширалар тўлиқ иш вақтида фаолият юритади.

Ҳар бир туманда участка ва оилавий шифокор пункти, поликлиникалар фаолияти оптималлаштирилади. 12 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатаётган 7 та йирик поликлиника кичик поликлиникаларга айлантирилади. Туман марказий поликлиникаси эса тор ихтисослашган мутахассислар фаолият юритадиган маслаҳат-диагностика бўлимига айлантирилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?