Оилавий шифокорлар ойига 1500 долларгача маош олади

1 дақиқа ўқиш537
Оилавий шифокорлар ойига 1500 долларгача маош олади
Ўзбекистонда оилавий шифокорлар ойига 1500 доллар, ҳамширалар эса 800 долларгача маош олиши мумкин бўлган янги тизим жорий этилади, деб nova24.uz сайти хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилишича, ҳозирги кунда оилавий шифокорлар ўртача 500 доллар, ҳамширалар эса 300 доллар маош олади. Агар шифокор ва ҳамшира малака сертификати олса, уларга маош миқдорига тенг қўшимча тўлов берилади.

Агар улар сурункали касалликка чалинган беморлар билан ишлаб, уларга касаллик билан қандай яшашни ўргатишса, саратон, диабет, инсульт ва юрак хуружи каби касалликларни барвақт аниқлаш ва жиддий асоратларни олдини олишни тушунтиришса, ҳамда шошилинч тиббий ёрдамга мурожаатлар сонини камайтиришса — шифокорлар қўшимча 500 доллар, ҳамширалар эса 300 долларгача пул мукофоти олади.

“Биз шундай тизим яратишимиз керакки, оилавий шифокор ойига 1500 доллар, ҳамшира эса 600-800 доллар олади. Бу орқали нафақат маош, балки инсон қадрини оширамиз. Лекин натижа маошга мос бўлиши шарт”, — деди Президент.

Шунингдек, Президент саратон, инсульт, юрак хуружи, оналар ва болаларнинг барвақт ўлими ҳамда сурункали касалликлар туфайли ногиронлик ҳолатларини жамият учун фавқулодда ҳолат сифатида баҳолаш кераклигини таъкидлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?