
2025 йил 5 май куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган янги қонун Ўзбекистонда ер участкаларидан фойдаланиш тартибини яхшилаш ва уларни назорат қилишни кучайтиришга қаратилган, деб upl.uz сайти хабар берди.
Қонун ер эгалари ҳамда назорат қилувчи органлар фаолиятига доир муҳим ўзгаришларни назарда тутади. У ер участкаларида амалга оширилиши мумкин бўлган фаолият турларини аниқ белгилайди, айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни оширади, баъзи ҳолларда жазони енгиллаштиради.
Энг муҳим янгиликлардан бири — “ердан фойдаланишнинг рухсат этилган турлари” тушунчасининг жорий қилиниши. Ҳар бир ер участкасида аниқ мақсадда фойдаланиш турлари белгиланади ва улар уч тоифага бўлинади: асосий, шартли рухсат этилган ва ёрдамчи турлар.
. Асосий фаолият тури — бу ер ажратилган аниқ мақсад (масалан, уй қуриш учун)
. Шартли фаолият тури — қўшимча рухсат олиниши лозим бўлган фаолият (масалан, маҳаллий қурилиш ва коммунал хўжалик органларидан)
. Ёрдамчи фаолият турлари — асосий мақсадга хизмат қилувчи ишларни ўз ичига олади
Келгусида ушбу турлар таснифлаш Кодекси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. У ер участкасининг ҳуқуқий мақомини ва унинг мақсадли фойдаланиш турини белгилашда асос бўлади.
Қонунга кўра, ер участкаларида инженер-коммуникация объектлари (масалан, сув қувурлари ёки электр узатиш тармоқлари)ни жойлаштиришга рухсат берилади. Шунингдек, ободонлаштириш, тиклаш ва геологик тадқиқот ишлари ҳам қонуний ҳисобланади.
Агар ердан белгиланмаган мақсадда фойдаланилса, фуқаролар учун 7 дан 10 гача БҲМ (2 265 000 сўмдан 3 750 000 сўмгача) миқдорида жарима белгиланади. Мансабдор шахслар учун эса жарима 15–20 БҲМ (5 625 000 – 7 500 000 сўм) миқдорида бўлади.
Бироқ, турар жойни ўз вақтида рўйхатдан ўтказмаганлик учун жарима енгиллаштирилди — аввал 10 БҲМ (3 750 000 сўм) бўлган бўлса, энди 5 БҲМ (1 875 000 сўм) қилиб белгиланди.
Давлат ер кадастри юзасидан маълумот беришдан бош тортган ер эгалари ҳам жаримага тортилади — биринчи марта 5 БҲМ, такрорланса 10 БҲМ (3 750 000 сўм) жарима белгиланган.
Шунингдек, қонун парк ҳудудларига тегишли ерларни ноқонуний ўзлаштириш учун алоҳида жавобгарлик жорий қилади. Бу яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш мақсадида киритилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги учун ажратилган ерлар умумий ҳудуднинг 40% дан ортиқ қисмини ташкил этади.
Ер УчасткалариҚонун ЯнгиФаолият ТурлариАсосий РухсатЖарима МикдориИнженер Коммуникациялари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар