1 июлдан дори сотиш тартиби ўзгаради

1 дақиқа ўқиш6.2K
1 июлдан дори сотиш тартиби ўзгаради
Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб импорт дори воситаларини фақатгина расмий импортёрлар ва уларнинг расмий дилерлари сотиши мумкин бўлади, деб NOVA24 хабар берди. Мазкур тартиб Президентнинг 23 майдаги қароридан келиб чиқади.

Шунингдек, 1 сентябрдан бошлаб фармацевтика компаниялари ва аптекаларга лицензия беришда қўшимча талаблар жорий этилади:

• Фармацевтика фаолияти олиб бориладиган биноларга оид ижара ёки бепул фойдаланиш шартномалари солиқ органларида рўйхатдан ўтказилиши шарт.

• Дори воситаларини сотишда пластик карта ва бошқа электрон тўлов воситалари орқали тўловни қабул қилиш имконияти бўлиши лозим.

Агар солиқ текширувлари давомида компаниянинг контрафакт дори воситаларини (келиб тушиш ҳужжатларисиз) ёки рақамли маркировкасиз дори воситаларини харид қилиши, ташиши, сақлаши ёки сотиши аниқланса, лицензия вақтинча тўхтатилиши мумкин.

1 июлдан бошлаб Ўзбекистонга олиб кирилган дори воситаларини чакана ва улгуржи сотувчиларга фақатгина импорт қилувчи ташкилот ёки унинг расмий дилерлари орқали ва электрон ҳисоб-фактура асосида реализация қилишга рухсат берилади. Шу билан, мустақил воситачилар ва ваколатсиз ташкилотлар бундай дори воситаларини қонуний равишда сота олмайди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?