20дан ортиқ туманда сел хавфи: 28 майдан ёмғир кутиляпти

1 дақиқа ўқиш283
20дан ортиқ туманда сел хавфи: 28 майдан ёмғир кутиляпти
“Ўзгидромет” хабар беришича, жорий йилнинг 28 майидан 2 июнига қадар кутилган ёмғирлар туфайли мамлакатнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқинлари содир бўлиши мумкин.

Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманларида; Сурхондарё вилоятида эса Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музробод туманларида хавфли ҳолатлар кутилмоқда.

Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари ҳамда Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари сел-сув хавфи остида қолиши мумкин.

Жиззах вилоятида Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари; Тошкент вилоятида эса Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен ҳамда Олмалиқ шаҳарлари ҳам шундай хавфли ҳудудлар сифатида қайд этилмоқда.

Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари; Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари ҳамда Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳрида ҳам сел хатарлари бор.

Шу боис, тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилаётган фуқаролар, шу ерда дам олаётганлар ҳамда ҳайдовчилардан албатта эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.

Шу билан бирга, баъзи ҳудудларда ёғингарчилик туфайли сувларнинг кўпайиши ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкинлиги ҳам маълум қилинди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?