Жанубий Корея Тошкент транспортига 40 млн $ ажратади

1 дақиқа ўқиш452
Жанубий Корея Тошкент транспортига 40 млн $ ажратади
Тошкент шаҳрида замонавий тез ҳаракатланувчи автобуслар ва BRT (Bus Rapid Transit) – жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар тизими жорий этилиши кутилмоқда, деб UPL.uz хабар берди.
2025 йил 26 май куни Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Жанубий Корея делегацияси ўртасида ўтказилган учрашувда Жанубий Корея мазкур лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида $40 млн грант ажратишга тайёр экани маълум қилинди.

Учрашувда Корея Ер ресурслари, инфратузилма ва транспорт вазирлиги мутахассислари иштирок этди. Улар Тошкент транспорт тизимини яхшилаш бўйича бир неча босқичли ҳамкорлик режаларини тақдим этдилар.
Ушбу режаларда интеллектуал транспорт тизими яратилиши, жумладан, “ақлли” автобуслар жорий этилиши ва BRT тизими фаолиятга туширилиши назарда тутилган.

"Ақлли" автобуслар 2026–2029 йилларда жорий этилиши режалаштирилган бўлиб, бу лойиҳага ICAK – Корея халқаро пудратчилар уюшмаси масъул.
BRT тизими – тезкор автобус йўналишлари эса 2027–2032 йилларда амалга оширилади. Бу орқали жамоат транспорти тезлиги ва қулайлиги ошиши кутилмоқда.

$40 миллионлик грант Тошкентда янги технологияларни жорий этиш ва транспорт тизимини модернизация қилишга сарфланади. Маблағларнинг аниқ тақсимоти ҳозирча маълум қилинмаган.

Аввалроқ, 2022 йил октябрида Транспорт вазирлиги кам углеродли транспортни ривожлантириш лойиҳасига БМТнинг Тараққиёт дастури ва Глобал экологик жамғармадан $3,87 миллион грант олган эди.
Ушбу дастур доирасида Шота Руставели кўчаси реконструкцияси бошланган ва автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилиши режалаштирилган.

Учрашувда, шунингдек, Жанубий Корея компаниялари “ақлли транспорт” соҳасида тажриба алмашишга тайёр эканликларини билдиришди — масалан, ҳаракатни бошқариш тизимлари, электрон чипталар ва бошқа янги технологиялар.

BRT тизими илк бор 1974 йилда Бразилиянинг Куритиба шаҳрида жорий этилган ва у ҳозирги кунда энг самарали жамоат транспорти моделларидан бири ҳисобланади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?