АБР Ўзбекистонда молиявий инклюзияга $400 млн ажратади

1 дақиқа ўқиш290
АБР Ўзбекистонда молиявий инклюзияга $400 млн ажратади
2025 йилда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес учун инклюзив молиялаш дастурларига $400 миллион инвестиция киритади, деб Kursiv ОТБ матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Дастурнинг мақсади — бизнес учун очиқ кредитлаш ва инклюзив банк хизматларини ривожлантиришдир. Ушбу ташаббусда "Халқ банки", "Бизнесни ривожлантириш банки", ҳамда Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкор сифатида иштирок этмоқда.

ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая банк маҳаллий тадбиркорларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни давом эттиришини билдирди.

Бундан аввал ОТБ Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда ҳам иштирок этган. Банк ушбу стратегия амалга ошиши орқали маҳаллий компаниялар рақобатбардошлигини ошишига умид қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?