
Ўзбекистонда автомашинадан чиқинди ташлаш учун жазони кучайтириш режалаштирилмоқда, деб Kursiv Минэкология маълумотларига таяниб хабар берди. Бу чора 2030 йилгача аҳоли экологик маданиятини ошириш концепциясида назарда тутилган.
Ҳозирда фуқаролар учун чиқинди ташлаш жаримаси 3 базавий ҳисоблаш миқдоригача (БҲМ) — тахминан 1,1 миллион сўмни ташкил этади. Юридик шахслар учун эса бу 5 БҲМгача — 1,8 миллион сўм.
Янги таклифга кўра, илк бор қоидабузарлик учун жарима 5 БҲМгача оширилади, қайта такрорланса — 10 БҲМгача етказилади.
Минэкология маълумотига кўра, 2024 йилда Тошкентда 638,8 мингдан ортиқ автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган, ва ҳар куни шаҳарга 300 минггача машина кириб келади.
«Ҳатто ҳар ўнта машинанинг биттасидан чиқинди ташланса ҳам, бир кунда Тошкент кўчаларида 15–30 мингта чиқинди қолади», — дейилади вазирлик хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар