Ўзбекистон компаниялари $5 млнлик экспорт шартномалари тузди

1 дақиқа ўқиш645
Ўзбекистон компаниялари $5 млнлик экспорт шартномалари тузди
Kursiv маълумотига кўра, Жаҳон банкининг E-Gate дастури орқали Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан 83 та компания Alibaba платформасига аъзо бўлиб, $23 миллионлик экспорт шартномаларини имзолашга эришди.

Ушбу ташаббус 2024 йил май ойида амалга оширилган бўлиб, иштирокчиларнинг тахминан 40%ини Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес вакиллари ташкил этди.

Ўзбекистон тадбиркорлари тўқимачилик, ёнғоқ, қуритилган мева ва бошқа маҳсулотлар экспорти бўйича $5 миллионлик шартномалар тузди. Асосий харидорлар Буюк Британия ва Янги Зеландиядан бўлди.

Жаҳон банкининг таъкидлашича, дастур марказий Осиё давлатлари ўртасида электрон савдони фаоллаштирди. Минтақавий экспорт ҳажми $16 миллионга етди.

2025 йил май ойи охирида Тошкентда ўтказилган e-commerce бўйича минтақавий конференцияда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон e-commerce уюшмалари ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди. Ҳужжат трансчегаравий электрон савдога шароит яратишни назарда тутади.

Мутахассислар фикрига кўра, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги e-commerce бозори ҳажми $3 миллиардга етса-да, рақамли инфратузилманинг суст ривожланиши, логистика харажатларининг юқорилиги ва рақамли саводхонлик даражасининг пастлиги унинг ўсишини секинлаштирмоқда.

Қолаверса, мураккаб солиқ тизими ва етказиб беришдаги муаммолар сабабли кўплаб интернет савдо фаолиятлари ҳали ҳам “сояда” қолмоқда. Ҳуқуқий база эса сотувчи ва харидор эҳтиёжларига мос эмас.

Марказий Осиёда ягона электрон бозор шаклланмагани туфайли e-commerce соҳаси ўсиши чекланмоқда, дея хулоса қилишди конференция қатнашчилари.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?