Ўзбекистонликлар Қурбон Ҳайитда неча кун дам олади?

1 дақиқа ўқиш17.7K
Ўзбекистонликлар Қурбон Ҳайитда неча кун дам олади?
2025 йилда муқаддас Қурбон Ҳайит байрамининг биринчи куни 6 июнга тўғри келади, деб UPL.uz хабар берди. Бу сана Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатволар маркази томонидан Ислом тақвимига асосан маълум қилинди. Зул-ҳижа ойи 28 май, чоршанба кунидан бошлангани боис, Арафа куни 5 июн, Қурбон ҳайитининг биринчи куни эса 6 июн деб белгиланди.

Бу сана халқаро манбалар томонидан ҳам тасдиқланган. Жумладан, 27 май куни Саудия Арабистони Олий суди Қурбон ҳайити 6 июн, жума куни нишонланишини маълум қилган. Ордан бир кун ўтиб Қозоғистон мусулмонлар идораси ҳам шундай баёнот берди.

Ўзбекистон Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2025 йил учун иш вақти меъёрларининг янгиланган тақвимини эълон қилди. Ушбу тақвим Президентнинг 2025 йил 26 мартдаги ПҚ-124-сон қарорига мувофиқ тайёрланган. Ҳужжатда Қурбон ҳайити биринчи куни 6 июн, жума кунига тўғри келиши кўрсатилган.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, Қурбон ҳайитнинг биринчи куни байрам сифатида дам олиш куни ҳисобланади. Шу билан, беш кунлик иш ҳафтаси бўлган фуқаролар 6 июндан 8 июнгача (жума—якшанба) 3 кунлик таътилга чиқишади. Олти кунлик иш режимида ишловчилар эса 6 ва 8 июнда дам олишади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?