Тошкентда бир одам учун ойлик харажат $484 ни ташкил қилади

1 дақиқа ўқиш2.9K
Тошкентда бир одам учун ойлик харажат $484 ни ташкил қилади
Numbeo платформаси ҳар йили тузадиган ҳаёт нархи индексида Ўзбекистон 127-ўринни эгаллади, деб UPL.uz хабар берди.

2025 йилда эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон индекси 100 баллик шкалада 24,2 ни ташкил этди. Солиштириш учун Нью-Йорк индекси 100 деб қабул қилинган. Бу шундай деганики, агар мамлакат индекси 100 дан юқори бўлса, у ҳолда яшаш харажатлари (ижарадан ташқари) Нью-Йоркдан ҳам юқори бўлади. Масалан, 120 индексга эга давлатда кундалик харажатлар Нью-Йоркдан 20% қиммат.

Тошкентда бир киши учун ойлик харажат (ижарасиз) тахминан $484 (тақрибан 6,260,000 сўм), тўрт кишидан иборат оила учун эса $1 643 (тақрибан 21,240,000 сўм) ни ташкил этади.

Ҳудудий рейтингда Ўзбекистонни қўшни Қозоғистон (116-ўрин) ва Қирғизистон (118-ўрин) ортда қолдирди. Бироқ, хавфсизлик индекси бўйича Ўзбекистон 72,1 балл билан 27-ўринни эгаллади. Бу фуқаролар ва сайёҳлар ўзини хавфсиз ҳис қилаётганини, ҳуқуқ-тартибот органлари самарали ишлаётганини кўрсатади.

Аҳолининг харид қобилияти индекси 44,5 балл этиб баҳоланган бўлиб, бу фуқароларнинг имкониятлари ўрта даражада эканини англатади.

Тадқиқотга кўра, дунёдаги энг қиммат яшаш ҳудудлари — Американинг Виргин ороллари ва Швейцария (индекси 98,4), учинчи ўринда эса Исландия (83,4) жойлашди. Рўйхатнинг энг пастки қисмида эса Покистон, Ливия ва Миср турибди — бу мамлакатларда ҳаёт энг арзон деб баҳоланган.

Numbeo таҳлилчилари ушбу рейтингни шакллантиришда дунё бўйлаб фойдаланувчилар томонидан тақдим этилган маҳсулотлар, уй-жой, транспорт ва коммунал хизматлар нархларини ўрганган.

Маълумот учун, 2024 йили Ўзбекистон жаҳон тинчлик ва хавфсизлик индексида 163 мамлакат орасида 60-ўринни эгаллаб, 26 поғона юқори кўтарилган. МДҲ давлатлари орасида эса Қозоғистон (59), Тожикистон (72), Қирғизистон (78) ва Туркманистон (83) жой олган.

Ҳаёт нархи паст бўлишига қарамай, Ўзбекистонда хавфсизлик юқори даражада ва бу омил мамлакатни яшаш ва саёҳат учун жозибадор қилиб қўяди. 2024 йилда Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг оммабоп 10 туризм йўналиши қаторига кирди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?